Кўнгли бўшлар кирмасин! Себальос Мисрга қарши ўйинда оғир жароҳат олди
22.07.2021 21:17 Ўқилди: 576
Испания U-23 Токио Олимпиадаси доирасида Мир U-23га қарши ўйин ўтказди.
Учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди. Испания термаси сардори ва "Реал Мадрид" хавбеки Дани Себальос биринчи тайм сўнгида оғир жароҳат олди. Ҳолатни содир этган мисрлик футболчи Тохир Муҳаммад сариқ карточка билан жазоланди.
Испаниялик журналист Серхио Сантоснинг хабарига кўра, ушбу жароҳат жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин. Жароҳат даражаси яқин 48 соатда аниқ бўлиши кутилмоқда.