Смит-Роу "Арсенал" билан 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома тузди ва 10-рақамни олди.
20 ёшли футболчи 2021/22 йилги мавсумда 10-рақам остида тўп тепади.
Смит-Роу "канонирлар" тарбияланувчиси саналади ва клуб тизимида 10 ёшидан бери ҳаракатланиб келади.
У ўтган мавсумда 37 ўйинда 7 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.