Ван Дейк ва Гомес жароҳатдан тикланишда давом этмоқда
22.07.2021 19:34 Ўқилди: 423
Улар олдинда турган мавсумолди ўйинларида қатнашишмайди.
"Ливерпуль" устози Юрген Клоппнинг хабар беришича, Виржил ван Дейк ва Жо Гомес ҳали жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлмаган. Мураббийнинг айтишича, ҳимоячилар кейинги ўйинларда иштирок этишмайди.
Шунга қарамасдан, ҳар икки футболчи "Ливерпуль"нинг Австриядаги йиғинида иштирок этяпти ва индивидуал машғулотларни давом эттирмоқда.
"Қизиллар" марказий ҳимоячилари ван Дейк ва Гомес ўтган мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборди ва Евро-2020'да қатнашмади.