Мамалакатимизнинг энг машхур спортчиларидан бири, Ўзбекистон ММА Ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокат туфайли вафот этди.
Қора кун
Воқеа Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида марҳум бошқарувидаги “BМW Х5” aвтомашинасида рўй берган. Шу куни соат 11:30 ларда бир йўналишда ҳаракатланаётган “Lacetti” русумли автоулов билан тўқнашув натижасида Хонтўраев бошқарувидаги машина йўлдан чиқиб кетган ва спортчи воқеа жойида вафот этган. Бир кун ўтиб эса, Хонтўраевнинг ёнида шогирди, ММА жангчиси Жасур Анарбоев ҳам бўлганлиги ҳақида хабар берилди. Анарбоев шифохонага олиб борилган куни чуқур "кома" ҳолатида бўлган ва кейинроқ унинг "кома"дан чиққанлиги маълум қилинди. Ижтимоий тармоқларда мудхиш ҳодиса ҳақидаги турли видеолар, хабарлар тарқалди. Баъзи кимсалар бу воқеадан фойдаланиб турли миш-мишлар тарқатишга, бироздан сўнг гапларининг барчаси ёлғонлигини айтиб узр сўрашга ҳам улгурди. Мурод Хонтўраевнинг шогирди "авария" қандай бўлганини сўзлаб берди:
"Акамга ўзимга ишонгандек ишонардим. Биз ўз йўлимизда келаётган эдик, адашмасам "Lacetti" бизни қисиб қўйишга ҳаракат қилди. Кейин нима бўлганини билмайман. Шифохонада кўзимни очдим. Автоҳалокатда омон қолдим, акам эса бу ёруғ оламни тарк этдилар. Жойлари жаннатларда бўлсин. Одамлар ҳамма нарсаларни гапираверади. Мен битта нарсани айтишим мумкинки, Мурод акамдек инсон бошқа йўқ. Улар битта гап билан юракларни забт этардилар",- деди Анарбоев
Биз унинг тезроқ соғайиб оиласи бағрига қайтишига тилакдошмиз. Энди эса, бу дунёни жуда ёш тарк этган, кўплаб ўзбек йигитлари учун мардлик рамзига айланган Мурод Хонтўраев ҳақида тўхталамиз.
Ошпазнинг чемпион ўғли
Қаҳрамонимиз 1987 йил 4 июль Тошкент шаҳрида ошпаз ва уй бекаси оиласида дунёга келган. Бу ҳақда спортчи кўплаб интервьюларида гапирган. Оддий ошпазнинг фарзанди ҳам чемпион бўлиши, ҳамма нарса ҳаракатга боғлиқлиги тўғрисида ёшларга маслаҳатлар берган:
“Дадам бутун умр ошпаз бўлганлар, онам уй бекаси. Биз биринчи ўринларни олиб юрибмизку. Менга сен бу ўринни оламайсан, бойнинг ўғли олади деб...
Спортчи ҳақидаги мақоланинг тўлиқ қисмини қуйидаги саҳифада ўқинг > > > Асл ватанпарвар, ўзбекнинг мард ўғлони Мурод Хонтўраев ҳақида ёҳуд ким кимдан айрилди
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1581 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1467 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1218 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 990 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 960 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 861 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 738 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 663 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 570 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |