"Локомотив" футболчилари "Металлург" ҳамда "Навбаҳор"га ўтди
22.07.2021 15:17 Ўқилди: 531
"Локомотив" матбуот хизмати Фарруҳ Иброҳимов ҳамда Иброҳим Ғанихоновнинг жамоадан кетганини маълум қилди.
Унга кўра, 25 ёшли ҳимоячи Фарруҳ Иброҳимов "Металлург"га ўтган бўлса, 21 ёшли ҳужумчи Иброҳим Ғанихонов фаолиятини "Навбаҳор"да давом эттиради.
Иброҳимов "Локомотив" таркибида Суперлига баҳсларида 18 учрашувда қатнашиб, бир бора рақиблари дарвозасини ишғол қилган бўлса, Ғанихонов 21 ўйинда иштирок этиб, бир марта гол уришга эришган.