Кеча сайтимиз орқали Про лига вакили "Янгиер" жамоасини тарк этган футболчилар ҳақида маълумот берган эдик.
Унга кўра Абдумалик Абдуллаев, Роббим Ҳасанов, Илҳом Алижонов, Санжар Баратов, Нодир Йўлдошев, Нодир Ашурматов жамоани тарк этган. Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев сайтимизга қуйидагича муносабат билдирди.
"Сайтда эълон қилинган мақолада Азамат Абдураимов жамоадан кетган футболчилар ҳақида фикр билдирган. Бу борада уюшмамиз аъзолари Роббим Ҳасанов ва Нодир Ашурматовдан мурожаат келиб тушди. "Янгиер" футбол клуби бу футболчиларни расмий тарзда кетказишмаган. Улар билан тузилган шартнома амалда. Биз бу масала бўйича ЎФА қошидаги футболчиларни ўтиш ва мақоми қўмитаси ва хавфсизлик хизматига ҳам мурожаат билан чиқдик. Азамат Биродарович билан суҳбатда бу мавзу кўтарилган. Ҳозирча аниқ муносабат билдиришмаган. Мазкур жараён қўмитада кўриб чиқилади. Агарда клуб ўзининг фикрларини исботлай олмаса, клуб томонидан бир томонлама шартнома бузилган, деб топилиб, футболчиларга товон пули ундиришни талаб қиламиз. Трансферлар ойнаси очилгани муносабати билан кўп жамоаларимиз шу аснода яъни шартномани бекор қилмаган ҳолда, мусобақа регламентига зид равишда кетганликларини эълон қилишмоқда.
Яна бир эслатма, хабарингиз бор жорий мавсум бошида ЎзПфл билан ҳамкорликда мусобақаларни ўтказиш, футболчиларни ўтиш ва мақоми регламентининг янги таҳрирда ФИФА талабларига асосан қайтадан ишлаб чиқилган. Аввалги йиллардан фарқли равишда, барчаси аниқ қилиб кўрсатилган. Ҳеч бир тараф шартномани бир томонлама бузиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Шундай ҳолатда футболчига ҳам, клубга ҳам чоралар кўрилади. Улардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламан. Шунингдек ҳозирда "Жомбой" "Андижон", "Бухоро" клуби футболчиларидан шунга ўхшаш мурожаатлар келиб тушган ",- дейди Камолиддин Мурзоев.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1545 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1440 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1155 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 957 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 870 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 852 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 624 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 624 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 561 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 540 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |