ЛаЛига. Бэйл кетма-кет иккинчи маротаба "Реал"нинг қайдномасидан жой олмади
11.05.2019 23:00 Ўқилди: 1096
Испания чемпионатининг 37-турида «Реал Сосьедад» ўз майдонида Мадриднинг «Реал» жамоасини қабул қилади.
Мазкур баҳс олдидан мадридликлар устози бўлажак учрашув учун 19 футболчидан иборат қайдномани эълон қилди. Ушбу рўйхатга бу сафар ҳам «бланкослар» яримҳимоячиси Гарет Бэйл киритилмаган. У «Вильярреал» қарши ўйинни ҳам ўтказиб (3:2) юборганди. Шунингдек, сосьедадликларга қарши ўйинда Серхио Рамос, Кейлор Навас, Рафаэль Варан, Альваро Одриосола, Серхио Регилон ва Дани Себальос «қироллик клубига» ёрдам бера олмайди.