"Реал" ва "Милан" клублари ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказишади
14.07.2021 01:00 Ўқилди: 945
"Реал Мадрид" ва "Милан" ўртоқлик учрашуви ўтказиш ҳақида келишиб олишди.
Икки жамоа ўртасидаги ўйин 8 август куни, Австриянинг Клагенфурт шахрида ўтказилади. Мадрид клуби учун бу янги мавсум олдидан иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлади. "Реал Мадрид" 25 июль куни "Рейнжерс" клубига қарши ўйин ўтказиши режалаштирилган.