Сўнгги йилларда профессионал футбол билан бир қаторда ҳаваскорлар футболи ҳам оммалашиб бормоқда. Айниқса, водийда ҳаваскорлар футболига бўлган қизиқиш жуда ҳам ортиб кетди. Ҳаваскор жамоалар иштирокидаги аксарият ўйинларга 1,5-2 минг нафардан томошабин ташриф буюраётгани эса сўзларимизнинг исботидир. Ҳозирда 100 дан ортиқ ҳаваскорлар жамоалари мини-футбол ва футзал билан шуғулланиб келишмоқда. Жумладан, Андижон вилоятидаги ҳаваскорлар жамоалар орасида ажойиб номи билан танилган «Подвал» жамоаси анчадан бери водий бўйлаб «Футбол мухлислар учун!» СУПЕР ШОУ учрашувларини ўтказиб келмоқда.
Водийда ўз мухлислари ва тарихига эга бўлган «Подвал» жамоасининг ташкил этилганига бу йил 22 йил тўлди. Шу муносабат билан «Подвал» жамоаси яқинда Андижондаги «Ёшлар спорт саройи»да футзал бўйича мини-турнир ташкил қилди. Мусобақага футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати иштирокчилари «Нефтчи» (Фарғона) ҳамда «Навбаҳор» (Наманган) жамоалари, шунингдек, ҳозирги кунда Андижон вилоятининг энг кучли ҳаваскор жамоаларидан бири бўлиб турган «Булоқбоши» жамоаси таклиф қилинди. Майдонга биринчи бўлиб «Навбаҳор» ва «Булоқбоши» жамоалари тушишди. Муросасиз кечган учрашув 3:3 ҳисобида якунланиб, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Футбол лотереясида рақибларидан 3:2 ҳисобида устун келган наманганликлар финал йўлланмасини қўлга киритишди.
Иккинчи ярим финалда турнир ташкилотчиси «Подвал» «Нефтчи» билан куч синашиб, 3:5 ҳисобида мағлубиятга учради. Финалда азалий рақиблар - «Навбаҳор» ва «Нефтчи» жамоалари тўқнаш келдилар. Анча қизиқарли кечган финал ўйинида наманганликлар 4:1 ҳисобидаги ишончли ғалабага эришишди ва турнир ғолибига айланишди.
Чемпион жамоа аъзолари «Подвал» жамоаси менежери, мусобақани ташкиллаштиришда бош-қош бўлган Бахтиёр Насирдинов томонидан совғалар ва мукофот пули билан тақдирландилар.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2118 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1806 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1293 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1170 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1104 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1044 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 993 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 771 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 747 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |