Словакия - Испания 0:5
Севилья, "Ла Картуха" стадиони
Голлар: 0:1 – 30, автогол Дубравка, 0:2 – 45 Лапорт, 0:3 – 56 Сарабия, 0:4 – 67 Ферран Торрес, 0:5 – 71, автогол Куцка.
Словакия – Дубравка, Шатка, Пекарик, Губочан, Шкриньяр, Гамшик (Бенеш, 90), Гараслин (Суслов, 69), Мак (Вайсс, 69), Громада (Лоботка, 46), Дуда (Дюриш, 46), Куцка.
Испания – Унаи Симон, Эрик Гарсия (Пау Торрес, 71), Лапорт, Аспиликуэта (Ойарсабаль, 77), Альба, Коке, Бускетс (Тиаго Алькантара, 71), Сарабия, Педри, Жерар Морено (Траоре, 77), Мората (Ферран Торрес, 66).
Огоҳлантиришлар: Дуда (12), Бускетс (40), Альба (60), Шкриньяр (90).
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди.
ЯНГИЛАШ
90+4-дақиқа. Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги янгради ва Испания кейинги босқичга чиқди.
Словакия қўшиб берилган вақтда ҳам олдинга ўта олмаяпти. Испанлар буёғига мазза қилиб футбол ўйнамоқда.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
90-дақиқа. Ўзгариш! Марек Гамшик учун мусобақа якунига етди. Унинг ўрнини Ласло Бенеш эгаллади.
85-дақиқа. Адама Траоре ўнг қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдонига узатди, лекин шериклари зарба бериш имконини топа олишмади.
82-дақиқа. Словакия тўпни назорат қилмоқда.
77-дақиқа. Ўзгариш! Сесар Аспиликуэта ва Херард Морено ўрнига майдонга Адама Траоре ҳамда Микель Оярсабаль туширилди.
72-дақиқа. Такрорий лавҳада кўриндики, Словакия футболчиси Куцка тўп йўналишини бироз ўзгартириб, Торреснинг голини "ўғрилабди".
ГООООООЛ! Шу дақиқанинг ўзида ҳозир майдонга тушган Пау Торрес жамоасининг 5 голини урди.
71-дақиқа. Ўзгариш! Ўйин тақдири ҳал ва Бускетс дам олса ҳам бўлади. Унинг ўрнини Тьяго Алькантара эгаллади, Эрик Гарсия ўрнига эса Пау Торрес ўйинга қўшилди.
69-дақиқа. Ўзгаришлар! Роберт Мак ўрнига Вайс, Хараслин ўрнига Суслов ўйинга туширилди. Тактик жиҳатдан ҳеч нима ўзгармаяпти.
67-дақиқа. ГООООООЛ! Ферран Торрес ҳисобни 4:0 кўриниш олишини таъминлади. Бу голда кўпчиликни таъкидлаш лозим, Педри, Сарабия ва керакли вақтда, керакли жойда пайдо бўлиб, совуққонлик билан ҳаракат қилган Торрес.
66-дақиқа. Ўзгариш! Альваро Мората ўрнига ўйинга Ферран Торрес қўшилмоқда.
64-дақиқа. Ўйин тақдири амалда ҳал бўлган ва шу сабабли испанлар ҳам энди шошилмайроқ ҳаракат қилишмоқда ҳамда кейинги босқичга йўқотишларсиз етиб бориш ҳақида ўйлашмоқда.
62-дақиқа. Лукаш Гараслин жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади, бироз ноаниқ.
60-дақиқа. Огоҳлантириш! Ҳакам Хорди Альбага сариқ карточка кўрсатди.
Ўйиндан аввал бир қарашда ҳар икки жамоага дуранг етарлидек эди. Шу сабабли рақиблар шошилмай, анча сокин ўйин кўрсатиши тахмин қилинганди, аммо амалда испанлар бор аламларини словаклардан олмоқда.
56-дақиқа. ГОООООЛ! Хорди Альбанинг узатмаси ва Пабло Сарабия ҳисобига гол ёздириб қўймоқда.
52-дақиқа. Майдон марказида Педрининг оёғига очиқчасига зарба беришди. Қоидабузар Юрай Куцка.
51-дақиқа. Шкриньяр Моратага нисбатан яққол қўполлик ишлатди, лекин шунда ҳам ҳакамнинг қароридан норози бўлиб ортга қайтмоқда.
48-дақиқа. Танаффусдан сўнг словаклар анча жонланганини сезиш қийин эмас. Жамоа ҳужумга ўтишга уринмоқда ва олдинроқда ҳам тўп учун курашларни ютишни бошлади.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
Меҳмонлар таркибида ўзгаришлар: Ондрей Дуда ўрнига Михаил Дюриш ҳамда Станислав Лоботка Якуб Хромадани алиштирди.
Шу паллада, учрашув бош ҳакамининг ҳуштаги чалинди ва жамоалар танаффусга йўл олишди.
45+3-дақиқа. ГООООООЛ! Узоқ давом этган ҳужумни Моренонинг узатмасидан кейин Эмерик Льяпорт аниқ зарба билан якунлади - 0:2.
45+2-дақиқа. Чап қанотдан узатилган тўп Моратаг етиб боришига ҳимоячи йўл қўймади, бурчак зарбаси.
45+1-дақиқа. Бу сафар Херард Морено дарвоза томон аниқ зарба йўллади, аммо Дубравка тўпни ушлаб олди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. Коке жарима майдончасига яқинлашиб, зарба йўллади, лекин ноаниқ.
43-дақиқа. Луис Энрике шогирдларини бўшашмасликка чақирмоқда.
40-дақиқа. Словакиянинг ҳужум ташкиллаштиришга уриниши омадсиз якунланди.
39-дақиқа. Серхио Бускетс майдон марказида тўп учун курашда қўполлик ишлатди.
36-дақиқа. Ондрей Дуда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин зарбасига аниқлик етишмади. Қўшимчасига қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини қайд этди.
Буёғига ўйин қандай бориши янада қизиқ.
33-дақиқага келиб, дарвозага зарба бериш бўйича статистика 8:0, унданда қизиқроғи аниқ зарбалар - 4:0
32-дақиқа. Майдон марказида Шкриньяр Кокега нисбатан қоидани бузди.
30-дақиқа. ГОООООООЛ! Сарабия ҳисобни очди! Дарвозабон тушунарсиз ҳаракати билан рақибга катта ёрдам берди.
27-дақиқа. Майдон марказида Громада жуда қаттиқ бақириб, ерга қулади. Унинг овози Тошкентгача эшитилди. Жарима зарбаси.
26-дақиқа. Испанияда ҳаво иссиқлиги туфайли сув ичиш учун кичик танаффус.
24-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш 66% - 34% табиийки Испания фойдасига.
20-дақиқа. Аспиликуэта қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, лекин шериги тўпга улгурмади. Словакия тўпни дарвоза олдидан ўйинга киритади.
19-дақиқа. Пабло Сарабия кучли зарба билан тўпни дарвозага аниқ йўллади, лекин посбон ўз ўрнида.
15-дақиқа. Пенальтидан гол ура олмаган бўлсада, испанлар устунликни бериб қўймоқчи эмас. Майдон марказида Моренога нисбатан қўполлик ишлатилди.
12-дақиқа. Моратанинг зарбасидан кейин Мартин Дубравка ишончли ўйнади ва тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
12-дақиқа. Огоҳлантириш! Ондрей Дудага сариқ кўрсатилди.
11-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Бьорн Кейперс пенальти белгилашга қарор қилди.
Ҳакам вазиятни ўзи кўриш учун монитор олдига йўл олди.
9-дақиқа. Жарима майдончаси ичида Коке ва рақиб ҳимоячиси ўртасида вазият содир бўлди ҳамда "VAR"га қулоқ тутилмоқда.
7-дақиқа. Бу сафар испанлар ўнг қанотдан олдинга ўтишди ва узатилган тўпни Мартин Дубравка эгаллаб олди.
ГОЛ! Параллель учрашувда Швеция терма жамоаси ҳисобни очди, Эмиль Форсберг чап оёқда ажойиб зарба билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
4-дақиқа. Испания терма жамоаси илк дақиқалардан устунликни қўлга олишга уринмоқда.
2-дақиқа. Хорди Альба рақибига нисбатан қўпол ўйнади ва бу Бьорн Кейперснинг эътиборидан четда қолмади.
Испанларнинг биринчи уриниши наф келтирмади ва Мората ортга қайтмоқда.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Словакия бошлаб берди.
Ҳар икки терма вакиллари майдонга чиқиб келишди ва мамлакат мадҳиялари янграмоқда.
Жамоалар таркиблари аниқ бўлиб улгурган.
Словакия — Испания
23 июнь, 21.00, «Ла Картуха»
Словакия: Дубравка, Шатка, Пекарик, Губочан, Шкриньяр, Гамшик, Гараслин, Мак, Громада, Дуда, Куцка.
Испания: Унаи Симон, Эрик Гарсия, Лапорт, Аспиликуэта, Альба, Коке, Бускетс, Сарабия, Педри, Жерар Морено, Мората.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1143 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 933 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 807 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 798 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 729 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 714 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 585 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 543 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 519 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 450 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |