Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.
Швеция — Польша 3:2
23 июнь, 21.00, «Газпром Арена»
Голлар: Форсберг 2, 59, Классон 90+2 - Левандовски 61, 84
Швеция: Ульсен, Лустиг (Крафт, 68), Линделёф, Даниэльсон, Аугустинссон, С. Ларссон, К. Ульссон, Квайсон (Кулусевски, 55), Экдаль, Форсберг (Классон, 77), Исак (Берг, 68).
Польша: Шенсни, Беднарек, Глик, Берешиньски, Свидерски, Клих (Козловский, 73), Зелиньски, Криховяк (Плахета, 78), Южвяк (Шверчок, 62), Пухач (Франковский, 46), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Даниэльсон 10, Криховяк 74,
ЯНГИЛАШ
90+5. Ўйин тугади. Швеция гуруҳда биринчи ўринни эгаллади ва 1-8 финалда Украина билан ўйнайдиган бўлди.
90+2. ГОООООООООООООООООЛ! КЛАССОН 3:2. Хайр, Польша, Хайр, Левандовски!
90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди
89. УХХХХ! Польша тинмай ҳужум қилмоқда
86. ЗАРБАААА! Бартош Берешиньскийнинг зарбасидан кейин тўпни Ульсен ушлаб олди
85. Швеция кейинги босқичга чиқиб бўлган, Польша ҳам гуруҳдан чиқиши учун фақат ғалаба қозониши шарт
84. ГООООООООООООООООООЛ! ЛЕВАНДОВСКИ 2:2
78. Ўзгариш. Польша. Криховяк ўрнига Плахета тушди
77. Ўзгариш. Швеция. Форсберг ўрнига Классон тушди
74. Огоҳлантириш. Польша. Криховяк
73. Ўзгариш. Польша. Клих ўрнига Каспер Козловский
70. Ҳамма Испанияни кўраётган бир паллада Швеция терма жамоаси футболчиси Эмиль Форсберг Европа чемпионатлари тарихидаги иккинчи тезкор голни урди. Қизиғи шу турнирнинг ўзида Юссуф Поульсен иккинчи натижани қайд этганди. Орадан бир неча кун ўтиб Форсберг ундан 18 секундга тезроқ гол киритди. Кириченконинг 1:05 голи ҳамон пешқадам (с) Даврон Файзиев
68. Ўзгаришлар. Швеция. Исак ўрнига Маркус Берг, Лустиг ўрнига Эмиль Крафт тушди
65. Польшанинг голи ўйиндан ташқари ҳолат сабаб инобатга олинмади
62. Учрашувни стадиондан 14 минг томошабин кузатиб бормоқда
62. Ўзгариш. Польша. Южвяк ўрнига Шверчок
61. ГООООООООООООООООООЛ! ЛЕВАНДОВСКИ 2:1
59. ГООООООООООООООООООЛ! ФОРСБЕРГ ДУБЛЬ! 2:0
55. Ўзгариш. Швеция. Квайсон ўрнига Кулусевски тушди
50. ЗАРБААА! Квайсоннинг кучли зарбасидан кейин Шенсни тўпни қайтарди, қайтган тўпни Форсберг дарвоза томон йўллади, бу сафар ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди!
49. ЗАРБАААА! Зелиньскининг зарбаси Линделефга тегиб майдонни тарк этди.
46. Ўзгариш. Польша. Тимотеуш Пухач ўрнига Пшемислав Франковский
46. Иккинчи тайм бошланди
Биринчи таймдаги натижалардан кейинги гуруҳ жадвали қуйидагича кўриниш олган:
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Испания биринчи таймда 2:0 ҳисобида олдинда. Словакия дарвозабони Дубравка автогол соҳиби бўлди, яна бир голни Эмерик Ляпорт урди.
45+3. Биринчи тайм тугади, 15 дақиқа дам оламиз
45+1. ЗАРБАААА! Зелиньскининг кучли ва аниқ зарбасидан кейин Ульсен тўпни қайтарди!
45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди
45. Биринчи тайм ҳақида қисқача.
42. Яна бурчак тўпи, Берешиньскининг зарбаси ноаниқ, Зелиньскининг зарбаси блокланди!
38. Польша қандайдир қисқа вақт ичида кетма кет бурчак тўпларига эга бўлмоқда, аммо самара йўқ
31. Польша гол уриш учун борини бермоқда, хоҳишнинг ўзи етарли эмас
29-дақиқа. Ҳисобда ортда қолаётган Польша ҳужумга ўтишга фаолроқ ҳаракат қилмоқда. Қанотлардан Левандовскийга узатмалар ҳозирча самара келтирмаяпти.
27-дақиқа. Ўйин давом этади.
26-дақиқа. Санкт-Петербургда ҳаво иссиқлиги туфайли сув ичиш учун кичик танаффус.
25-дақиқа. Зелинский стандартдан жарима майдони ичига тўпни узатиб берди, лекин ҳимоячи Роберт Левандовскийга имкон қолдирмади.
24-дақиқа. Кураш асосан майдон марказига яқин ҳудудда кечмоқда.
22-дақиқа. Линделёф ён чизиқдан тўпни жарима майдони ичига отиб берди, аммо зарбагача иш етиб бормади.
19-дақиқа. Пётр Зединьский тўп учун курашда Альбин Экдалга нисбатан қоидани бузди.
17-дақиқа. Роберт Левандовский зериккан чоғи, дарвоза тўсини билан куч синашаётгандек. Ақлбовар қилмайди, лекин "Бавария" ҳужумчиси қулай вазиятда икки марта дарвоза тўсинини нишонга олди.
15-дақиқа. Робин Куайсон Камиль Гликка қарши қоидани бузди.
Гуруҳ етакчиси, ўйин фаворити Швеция илк дақиқалардан гол уриб олди. Буёғига польякларга янада қийинроқ бўлади.
2-дақиқа. ГОООООЛ! Эмиль Форсберг тезкор гол киритмоқда.
1-дақиқа. Ўйин бошланди.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2103 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1785 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1284 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1167 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1071 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1041 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 993 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 771 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 747 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |