Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.
ЯНГИЛАШ
45+3-дақиқа. ГООООООЛ! Узоқ давом этган ҳужумни Моренонинг узатмасидан кейин Эмерик Льяпорт аниқ зарба билан якунлади - 0:2.
45+2-дақиқа. Чап қанотдан узатилган тўп Моратаг етиб боришига ҳимоячи йўл қўймади, бурчак зарбаси.
45+1-дақиқа. Бу сафар Херард Морено дарвоза томон аниқ зарба йўллади, аммо Дубравка тўпни ушлаб олди.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. Коке жарима майдончасига яқинлашиб, зарба йўллади, лекин ноаниқ.
43-дақиқа. Луис Энрике шогирдларини бўшашмасликка чақирмоқда.
40-дақиқа. Словакиянинг ҳужум ташкиллаштиришга уриниши омадсиз якунланди.
39-дақиқа. Серхио Бускетс майдон марказида тўп учун курашда қўполлик ишлатди.
36-дақиқа. Ондрей Дуда дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, лекин зарбасига аниқлик етишмади. Қўшимчасига қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолат бўлганини қайд этди.
Буёғига ўйин қандай бориши янада қизиқ.
33-дақиқага келиб, дарвозага зарба бериш бўйича статистика 8:0, унданда қизиқроғи аниқ зарбалар - 4:0
32-дақиқа. Майдон марказида Шкриньяр Кокега нисбатан қоидани бузди.
30-дақиқа. ГОООООООЛ! Сарабия ҳисобни очди! Дарвозабон тушунарсиз ҳаракати билан рақибга катта ёрдам берди.
27-дақиқа. Майдон марказида Громада жуда қаттиқ бақириб, ерга қулади. Унинг овози Тошкентгача эшитилди. Жарима зарбаси.
26-дақиқа. Испанияда ҳаво иссиқлиги туфайли сув ичиш учун кичик танаффус.
24-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш 66% - 34% табиийки Испания фойдасига.
20-дақиқа. Аспиликуэта қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, лекин шериги тўпга улгурмади. Словакия тўпни дарвоза олдидан ўйинга киритади.
19-дақиқа. Пабло Сарабия кучли зарба билан тўпни дарвозага аниқ йўллади, лекин посбон ўз ўрнида.
15-дақиқа. Пенальтидан гол ура олмаган бўлсада, испанлар устунликни бериб қўймоқчи эмас. Майдон марказида Моренога нисбатан қўполлик ишлатилди.
12-дақиқа. Моратанинг зарбасидан кейин Мартин Дубравка ишончли ўйнади ва тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
12-дақиқа. Огоҳлантириш! Ондрей Дудага сариқ кўрсатилди.
11-дақиқа. ПЕНАЛЬТИ! Бьорн Кейперс пенальти белгилашга қарор қилди.
Ҳакам вазиятни ўзи кўриш учун монитор олдига йўл олди.
9-дақиқа. Жарима майдончаси ичида Коке ва рақиб ҳимоячиси ўртасида вазият содир бўлди ҳамда "VAR"га қулоқ тутилмоқда.
7-дақиқа. Бу сафар испанлар ўнг қанотдан олдинга ўтишди ва узатилган тўпни Мартин Дубравка эгаллаб олди.
ГОЛ! Параллель учрашувда Швеция терма жамоаси ҳисобни очди, Эмиль Форсберг чап оёқда ажойиб зарба билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди.
4-дақиқа. Испания терма жамоаси илк дақиқалардан устунликни қўлга олишга уринмоқда.
2-дақиқа. Хорди Альба рақибига нисбатан қўпол ўйнади ва бу Бьорн Кейперснинг эътиборидан четда қолмади.
Испанларнинг биринчи уриниши наф келтирмади ва Мората ортга қайтмоқда.
1-дақиқа. Ўйин бошланди! Уни Словакия бошлаб берди.
Ҳар икки терма вакиллари майдонга чиқиб келишди ва мамлакат мадҳиялари янграмоқда.
Жамоалар таркиблари аниқ бўлиб улгурган.
Словакия — Испания
23 июнь, 21.00, «Ла Картуха»
Словакия: Дубравка, Шатка, Пекарик, Губочан, Шкриньяр, Гамшик, Гараслин, Мак, Громада, Дуда, Куцка.
Испания: Унаи Симон, Эрик Гарсия, Лапорт, Аспиликуэта, Альба, Коке, Бускетс, Сарабия, Педри, Жерар Морено, Мората.
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2418 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1515 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1401 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1140 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 945 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 849 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 720 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 621 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 588 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 549 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |