“Бунёдкор” — “Қўқон-1912” учрашуви ТТЙМИ ўйингоҳида бўлиб ўтади
09.05.2019 18:21 Ўқилди: 975
Биласиз, жорий йилдан эътиборан Профессионал футбол лигаси клублар уй стадионлари майдони яхши ҳолатда бўлишига жуда жиддий эътибор қатармоқда.
Натижада мавсум бошидан буён қатор стадионлар майсаси янгиланди.
10-12 май кунлариCocaColaСуперлига жамоалари 8-тур доирасидаги учрашувларни ўтказишади.
Тур доирасида “Бунёдкор” “Қўқон-1912” билан баҳс олиб боради. Айни пайтда “Миллий” стадион майдони ҳолатини яхшилаш жараёни бўйича сўнги босқичдаги ишлар амалга оширилаётгани сабаб “Бунёдкор” клуби “Қўқон-1912” жамоасини ТТЙМИ стадионида қабул қилиш бўйича ПФЛга мурожаат қилди.
Шу тариқа “Бунёдкор” — “Қўқон-1912” учрашуви 12 май, якшанба куни соат 17:15да ТТЙМИ ўйингоҳида бўлиб ўтади.