Бугун Миллий жамоамиз Саудия Aрабистонига қарши майдонга тушади
16.06.2021 12:05 Ўқилди: 864
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва ОК-2023 қўшма саралаш босқичи учрашувларини Саудия Aрабистони майдонида ўтказмоқда.
Дастлабки икки баҳсда ғалаба қозонган Миллий жамоамиз аъзолари бугун “Mrsool Park” стадионида мезбон Саудия Aрабистонига қарши майдонга тушади.
Мазкур баҳсни Жанубий Кореядан ташриф буюрган ФИФA рефериси Ҳюнг Жин Ко бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Жаэеол Юн ҳамда Санг Жун Парк ёрдам беришади.
Учрашув юртимиз вақти билан соат 23:00 да старт олади. Ушбу муҳим ўйинни “YouTube” каналимиз орқали жонли эфирда томоша қилишингиз мумкин.