Латвия футболчисида Германия билан ўйиндан олдин коронавирус аниқланди
07.06.2021 19:51 Ўқилди: 1899
Футболчининг исми ошкор қилинмаган ва у аллақачон изолацияга олинган.
Латвия футбол федерацияси матбуот хизмати Германия билан ўртоқлик учрашуви олдидан терма жамоа футболчисида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.
Латвия — Германия учрашуви бугун, 7 июнь куни Тошкент вақти билан 23:45 да бўлиб ўтиши керак эди. Айни пайтда икки мамлакат томонлари учрашувни ўтказиш ёки ўтказмаслик тўғрисида мулоҳаза қилишмоқда.