
27 ёшли футболчи ўтган мавсум “Нефтчи” таркибида сермаҳсуллик кўрсатиб, ПРО-Лига тўпурари бўлишдан ташқари “йил қахрамони”га ҳам айланганди. Ёдингизда бўлса, “Нефтчи” – “Турон” учрашувининг сўнггида ҳакам ва футболчилар ўртасида келиб чиққан катта жанжалда Тошматов ҳам бор эди. Қилмишига яраша жазосини олган Достон ўн учрашувдан иборат дисквалификациядан кейин яна катта футболга қайтди. Мухбиримиз яқинда асли жиззахлик бўлган форвард билан боғланиб, бир нечта саволларга жавоб олди.
- Достон, маълум муддатлик танаффусдан кейин яна катта футболга қайтиш имкониятига эгасиз. Айни дамдаги спорт формангиз қай даражада?
- Аввало эътибор учун сизга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса “Нефтчи” раҳбариятига, мураббийлар штабига ишонч билдириб, гарчи дисквалификацияга учраб, шартномам тугаган бўлишига қарамай менга жамоада қолиб фаолиятимни давом эттиришга имконият беришгани учун раҳмат айтаман. Тўғриси ўтгган йили бўлиб ўтган ишларни эслашни истамайман ва бу ҳақда бошқа гапирмоқчи эмасман. Ўзимга керакли хулосаларни чиқариб олдим. Бутун фикру зикрим тезроқ майдонга қайтиш ва менга билдирилган ишончни оқлашга қаратилган. Спорт формамга келадиган бўлсак, ҳозирда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказяпман. 100 фоизга тайёр бўлмасамда,маълум муддат ўтиб яна аввалги холатимга қайтишимга ишонаман.
- “Нефтчи” устози Илҳом Мўминжонов билан бу йил илк маротаба бирга ишламоқдасиз. Ушбу мураббийга қандай таъриф берасиз?
- Албатта Илҳом ака Мўминжонов билан бирга ишлаётганимдан хурсанман. Бу мураббий билан бирга фаолият олиб бориш ёқмоқда. Тажрибали мутахассис эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Инсон сифатида ҳам олийжаноб деган бўлардим.
- Мураббийнинг сизга бўлган ишончини қанчалик ҳис қилмоқдасиз?
- Билмасам. Тўғриси бу ҳақда у кишининг ўзидан сўраганингиз маъқулроқ.
- “Нефтчи” бу йилги мавсумни деярли янгиланган таркиб билан ўтказмоқда. Янги жамоа сизга ёқяптими?
- Тўғри айтасиз, дархақиқат бу йил жамоада катта ислоҳотлар юз берди. Янги бош мураббий ўз қарашларига муносиб бўлган ўйинчиларни жамоага таклиф этган. Ҳаммаси тажрибали ижрочилар. Шунингдек иқтидорли йигитлар ҳам ўрин олган. Асосийси футболчилар бир-бири билан аҳил ва иноқ. Ички муҳит жуда яхши.
- Ўтган мавсум ПРО-Лигада тўпурар бўлган ҳужумчи сифатида “Нефтчи”нинг бу йилги ҳужумчилари хусусий фикрингиз қандай?
- Юқорида айтиб ўтганимдек, бу йил мураббийлар таркибдаги рақобатни кучайтириш мақсадида жамоага тажрибали футболчиларни жалб этган. Албатта олдинги чизиқ вакиллари бўйича ҳам таассуротларим ижобий. Уларнинг ҳар бирига кейинги ўйинларда ҳам омад тилайман. Истардимки, голлари сони кўп бўлиб, “Нефтчи”нинг ғалабаларига муносиб хисса қўшишларини.

- Маълум муддатлик танаффусдан кейин жамоага киришиб кетишингиз жараёни қандай кечмоқда?
- Тўғриси бошида бироз қийинчилик бўлди. Бугунги кунда эса ҳаммаси жойида.
- Бу йилги мавсумда ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйгансиз?
- Энг биринчи навбатда ниятим “Нефтчи”нинг Суперлига йўлланмасини қўлга киритишида ўз хиссамни қўшишдир. Шахсий мақсадга келадиган бўлсак, бу йил ҳам тўпурар бўлишни истайман.
- ПРО-Лигада 9-тур ортда қолганини инобатга оладиган бўлсак, тўпурарликка бўлган имкониятингизни қандай баҳолайсиз?
- 80 фоизга имкониятим борлигига ишонаман. Ҳамма нарса ўз қўлимда. Мехнат қилсам, мақсадимга эришаман Худо хоҳласа.
- Достон Тошматовни мухлислар яна қачон яшил майдонда кўришни бошлайди?
- Айтишларича ҳозирча мени ЎзПФЛ рўйхатидан ўтказишмаган. Насиб қилса иккинчи даврадан бошлаб, “Нефтчи”га ёрдам беришни бошлайман.
- Катта футболни соғинган бўлсангиз керак?
- Албатта. Расмий учрашувларда иштирок этишни интизорлик билан кутяпман.
![]() | 11.12.2025 01:16 Ўқилди 9985 ECHL. "Atletik" - PSJ, "Bryugge" – "Arsenal" va boshqa uchrashuvlar davom etmoqda (onlayn hisob) |
![]() | 11.12.2025 00:40 Ўқилди 4664 "Selta" bilan o'yinda chetlatilgan "Real" futbolchilariga hukm chiqarildi |
![]() | 06.12.2025 22:48 Ўқилди 3069 O'zbekiston MTJning JCH-2026 guruh bosqichidagi taqvimi malum |
![]() | 04.12.2025 15:44 Ўқилди 3030 JCH-2026 qur’asini qayerdan ko‘ramiz? |
![]() | 11.12.2025 01:08 Ўқилди 2738 ECHL. "Real Madrid" o'z uyida "Manchester Siti"ni mehmon qilmoqda (onlayn hisob) |
![]() | 06.12.2025 20:08 Ўқилди 2723 O'zbekiston U-21 ga Iordaniya va Qatarga qarshi o'yinlar uchun kimlar chaqirildi? |
![]() | 06.12.2025 22:08 Ўқилди 2090 APL. "Man Siti" va "Tottenxem"da g'alaba, "Chelsi"da esa durang |
![]() | 07.12.2025 23:56 Ўқилди 1984 "Real" - "Selta". Tarkiblar malum |
![]() | 09.12.2025 23:40 Ўқилди 1923 Saloh "Liverpul"ni tark etsa, qaysi klublarga borishi mumkinligi malum bo'ldi |
![]() | 05.12.2025 21:56 Ўқилди 1891 Pep Gvardiola: "JCH-2026ni Angliya yutishini istayman" |
Реклама
Сайт хақида