Яқинда мазкур мамлакатда биринчи давра баҳслари тугайди. Эшитишимизга қараганда ҳамюртимизга Таиланд ва бошқа мамлакатлардан таклифлар бор. Хўш, у фаолиятини Европада давом эттирадими ёки Осиёда? Бу борада Мурод Тўйчибоев сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
- Грузияда ишларингиз қандай кетмоқда? "Торпедо Кутаиси" билан шартномангиз қачонга мўлжалланган?
- Авваламбор ассалому алейкум. Грузияда ишларим худога шукур яхши. Сўнгги тўртта турда бирин-кетин рақибларимизни мағлубиятга учратмоқдамиз. Натижаларимиз ёмон эмас. - "Торпедо Кутаиси" билан шартномам шу йилнинг охиригача мўлажалланган. Йил якунида клуб билан тузган шартномам тугайди.
- Таиланд клубидан жиддий таклиф бўлгани ростми? Балки бу борада тез орада янгилик кўрармиз...
- Ҳа, Таиланд клубларидан чорлов бўлди. Уларнинг таклифи ўз кучида турибди. Айни пайтда Грузияда биринчи давра тугашини кутмоқдаман. Насиб қилса тез орада фаолиятимда янгилик бўлади.
- Европа футболи ҳавосини ҳис қилдингиз. Ўзбекистонлик футболчиларга у ерда ўйнаб кетишлари учун энг асосийси нима керак?
- Футболчида ўзига бўлган ишонч юқори бўлса бас. Бизнинг ёш футболчиларга озгина эътибор берилса ҳар қандай чемпионатда ўйнаб кета олишади.
- Грузияда қай томонлама ўсишни сездингиз? Аввалги мавсумларни Бангладеш чемпионатида ўтказгансиз. Икки қитъа футболи ўртасида тафовут бор барибир...
- Ўз кучимга ишончим ортди. Ўйлайманки, бу билан тўхтаб қолмайман. Олдинга интилишда давом этаман. Бугунги кун футболида тўхтаган инсон катта нарса йўқотади.
- "Торпедо Кутаиси"да бош мураббий билан алоқаларингиз қандай? Чунки Европа жамоаларига борган футболчиларимизнинг баъзиларида мураббий билан келиша олмаслик ҳолатлари учрамоқда...
- Илк кундан бошлаб бу борада муаммо кузатилмади. Клубдагилар мени яхши кўришади. Бош мураббий билан муносабатларим яхши. Кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиляпман.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2043 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1749 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1326 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1233 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1146 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1035 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 972 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 861 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 804 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 720 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |