Гаттузо: "Ҳар қандай одам мени ҳақорат қилиши мумки, аммо кейин бирга-бир учрашамиз"
07.05.2019 13:42 Ўқилди: 932
"Милан" бош мураббийи Женнаро Гаттузо "Болонья"га қарши А Сериянинг 35-тур учрашувида (2:1) содир бўлган воқеа ҳақида фикр билдирди.
Биринчи бўлим ўртасида Лукас Билья жароҳат олди ва Гаттузо унинг ўрнига Бакайокони туширмоқчи эди. Мутахассис францияликка тайёрланишни айтди, аммо футболчи рад жавобини берди. Мураббий ва ўйинчи ўртасида келишмовчилик пайдо бўлди ва Бакайоко Гаттузони ҳақорат қилди.
"Содир бўлган воқеа - бизнинг ишимиз. Мен Бакайокодан тайёрланишни сўрадим, аммо у хатто "шити"ни ҳам тақмади, шу сабабли бошқа футболчини майдонга туширдим. Бу нуфузли клуб, кўрамиз, буёғига нима бўлар экан, ҳамма гап ҳурматда.
Футболчилар менга хоҳлаганини айтиши мумкин, ҳамма нарсани, аммо улар жамоадошини ҳурмат қилиши керак. Ҳар қандай инсон мени майдонда ҳақорат қилиши мумкин, аммо кейин хонада бирга-бир учрашамиз ва мен камералар олдида айтиб бўлмайдиган гапларни айтишим мумкин" - дейди Гаттузо.