Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 2:3
Голлар: Фернандеш (10, 1:0), Жота (34, 1:1), Фирмино (45+3, 1:2), Фирмино (47, 1:3).
Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Шоу, Линделеф, Байи, Уан-Биссака, Мактомини, Погба, Фред (Гринвуд, 63), Бруну Фернандеш, Кавани, Рэшфорд.
Ливерпуль – Алиссон, Филлипс, Уильямс, Александер-Арнолд, Робертсон, Фабиньо, Вейналдум (Жонс, 74), Салах, Тиаго Алькантара, Диогу Жота (Мане, 74), Фирмино.
ЯНГИЛАШ
73. "Ливерпуль" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Салоҳнинг зарбаси трибунага учди.
70. ГРИНВУУУУДДДД!!! Ажойиб вазият кўкка совурилди!
69. Трентнинг зарбаси ноаниқ кетди.
68. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Каванининг пасидан кейин Рэшфорд ўзининг кучли бўлмаган аниқ зарбаси билан ҳисобни қисқартирмоқда!
66. Манкунианликлар бурчак зарбаларидан унум чиқара олишмаяпти.
62. ЗАРБАААААА!! Трентнинг кучли зарбасини Хендерсон қайтарди!
59. ЗАРБААААААА!! МЮ ҳимоясининг жуда катта очилиб кетганидан Жота фойдаланиб қолиши мумкин эди. Кечирди у.
55. Манкунианликлар деярли ўйнамаяпти. 2-ўрин деярли нақд қилинган. Шунинг учун бўлса керак.
52. Рэшфорд яхши имкониятга эга бўлиши мумкин эди. 16 метрликнинг чизиғи ёнида тўпни Алиссон ушлаб олди.
47. ГООООООООЛЛЛЛ!! Хендерсоннинг қўпол хатосидан кейин Фирмино ўз дублини расмийлаштирмоқда!
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус!
45+3. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Трентнинг жаримадан оширган тўпини Фирмино дарвозага жойлаб қўйди!
Бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
41. ЗАРБААААА!! Погбанинг ҳавфли зарбаси ноаниқ кетди.
40. МЮ ўйинни марказга кўчира олди. Энди тўп асосан "қизиллар"да.
37. "Ливерпуль" тўлиқ устунлик қилмоқда. Ўйин МЮ ярим майдонида ўтаяпти.
34. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Жотадан чиройли гол! Филипс ўз айбини ажойиб ассист билан ювмоқда!
33. ЗАРБАААААА!! Жотанинг кучли зарбасини Хендерсон жуда чиройли сейв билан қайтарди!
Байи бугун икки баҳсли вазиятда қатнашди. 3-дақиқада тўп унинг қўлига тегди, 26-дақиқада Уильямсни йиқитди. Иккисида ҳам пенальти берилмади.
31. МЮ икки марта бурчак зарбасига эга бўлди. Иккинчисида Погбанинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
28. Йўқ, пенальти бекор қилинди. Байи илк навбатда тўпга ўйнагани учун пенальти бўлмайди.
26. ПЕНАЛЬТИИИИ!! Филипсга қарши фол ишлатилди! МЮ дарвозаси томон пенальти!
23. Жота ажойиб вазиятга эга бўлди. Унинг зарбасини Хендерсон қайтарди.
Тузатиш: Премьер-лига расмий сайти голни Фернандеш ҳисобига ёзди. Бруну мавсумдаги 18-голини ҳисобига ёздириб қўйди.
20. Манкунианликлар узоқ вақт давомида тўпни ўзида ушлаб турди. Погбанинг паси Рэшфордга мўлжалланганди. Маркус зарба бергунча Фабиньо тўпни олиб қўйди.
16. Меҳмонлар яна ҳужумда. Робертсоннинг ҳаволатиб оширган тўпи аутга чиқиб кетди.
14. Салоҳ МЮ жарима майдончасига кириб келди ва зарба берди. Мактомини зарбага ғов бўлди.
Агарда "Манчестер Юнайтед" ғалабага эришадиган бўлса, 2-ўринни расман нақд қилади.
10. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Фернандешнинг чиройли зарбаси рақибига тегиб, голга айланди!8. Қўлтиқтаёқдаги Магуайр, ниқобли Саутгейтни кўрдик. Майдонда кичик ташаббус меҳмонлар томонида.
5. ЗАРБААААА!! Алиссон хатога йўл қўйганди. Кавани вазиятдан фойдалана олмади.
4. Йўқ, бош ҳакам пенальти қўйишни истамади. "Ливерпуль" бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
3. УХХХХХ!! МЮ жарима майдончаси ичида хавфли вазият! ВАР тизими орқали пенальти берилиши мумкин.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.
- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Аввало барчангизни ўтган Ҳайит айёми билан табриклаймиз ва эътиборингизни "Олд Траффорд"га қаратамиз. Ушбу стадионда тарихий қарама-қаршилик - "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" жамоалари энди аниқ ўйнашади! Ўтган сафар қолдирилган ўйин бу сафар ниҳоят ўтказиладиган бўлди. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1950 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1707 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1413 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1257 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1170 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1122 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1005 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 936 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 786 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 678 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |