ПСЖ "Манчестер Сити" дарвозасига бирорта аниқ зарба бера олмади
05.05.2021 02:51 Ўқилди: 984
ЕЧЛ ярим финали доирасида "Манчестер Сити" - ПСЖ учрашуви бўлиб ўтди.
Қизиғи, Маурисио Почеттино жамоаси бутун ўйин давомида бирор марта рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.
Эдерсон дарвозаси томон французлар 14 бор зарба беришди, улардан 9 таси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлган (тўп дарвозагача етиб бормаган ҳам) ва яна 5 та зарба ноаниқ бўлди.