Бугун ЎФA биринчи вице-президенти Равшан Эрматов раислигида ҳудудларда ҳакамликни ривожлантириш, ёш ҳакамларни саралаб олиш ва уларнинг касбга бўлган лаёқатларини синовдан ўтказиш маслаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Видеоанжуман шаклида ўтказилган йиғилишда ҳудудий футбол ассоциациялари биринчи вице-президентлари, техник директор ва ҳакамлар билан ишлаш бўлими мутахассислари ўз ҳудудида ҳакамлик соҳаси бўйича амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди.
Ўзбекистонда профессионал футболни равнақ топишида нафақат мураббийлар, футболчилар балки ҳакамларни савиясини ошириш муҳим омил ҳисобланади. Профессионал футболни профессионал ҳакамликсиз ривожлантириб бўлмайди. Шу сабабли бугунги йиғилишда, юртимиз футболида ҳакамлик фаолияти ҳозирги кунда қониқарсиз эканлиги, ушбу соҳани ривожлантиришда йўл қўйилаётган хатолар ва ҳудудлардаги масъул вакилларнинг иш фаолияти танқидий таҳлил қилинди.
ЎФA биринчи вице-президенти ҳакамларни танлаб олиш ва тайёрлаш мезонлари асосида ҳудудлардаги жисмоний тайёргарлик бўйича яхши кўрсаткичларга эга ёш ҳакамларни танлаб олиб, уларни тажрибали ҳакамлар савиясига олиб чиқиш борасида барча масъул мутахассисларга топшириқ берди.
Иккинчи лига, турли ёш тоифасидаги вилоят ва шаҳар чемпионатларида ёш ҳакамларга имконият бериш, профессионал тарзда шуғулланиш имкониятини тақдим этиш ҳамда семинар-тренинглар сони ва сифатини ошириш бўйича ҳудудлардаги масъуллар ҳар куни иш олиб бориши зарур эканлиги таъкидланди.
Равшан Эрматов истиқболли ёш ҳакамларни нафақат футбол академиялари битирувчилари балки ИБЎСМ, БЎСМ тарбияланувчилари ва фаолиятини якунлаган футболчилар орасидан танлаб олиш орқали ушбу йўналишда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1110 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 921 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 801 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 777 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 723 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 699 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
19.03.2024 08:00 Ўқилди 597 «Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 579 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 525 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 504 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |