Юртимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби Aваз Максумов тақдирланди.
Бугун Aваз Максумов ўзбек футболи ва футзали ривожи йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонини қабул қилиб олди.
Aваз Максумов меҳнат фаолияти давомида Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси бош котиби, Ўзбекистон мини-футбол ассоциацияси ижрочи директори, Марказий Осиё футбол ассоциацияси бош котиби каби масъул лавозимларда муваффақиятли иш олиб борди. 2019 йилдан эътиборан Aваз Максумов Ўзбекистон футбол ассоциацияси бош котиби ҳамда ОФК Ривожланиш қўмитасидаги Ўзбекистон вакили сифатида фаолият юритмоқда.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, Aваз Максумов юртимизда аёллар футболи ва футзали ривожига катта ҳисса қўшган мутахассислардан бири ҳисобланади. Унинг мураббийлиги остида футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 2018 йил Таиландда ўтган Осиё чемпионатида кучли саккизталикдан жой олди.
Турли хил даврларда, футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасида Aваз Максумов бразилиялик Сержио Сапо ва испаниялик Хосе Мариа Мендес каби мутахассисларга ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган.
Aваз Максумов ОФКнинг футбол ва футзал бўйича мураббийлар йўриқчиси ҳисобланади ва қитъа миқёсида ушбу спорт турлари бўйича малакали мутахассисларни тарбиялашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1176 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 951 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 831 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 813 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 741 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 729 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 591 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 546 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 525 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 450 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |