АГМК ва "Пахтакор" иштирокидаги ўйинлар ОЧЛ баҳслари сабаб июнь ойига қолдирилган. Championat.asia сайти қолган ўйинлар асосида тур лауреатларини аниқлади.
Бекободнинг "Металлург" клуби бу турни Қўқонда "Қўқон-1912"га қарши ўтказиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Эътиборлиси бу мағлубият "Қўқон-1912" учун мавсумдаги биринчиси бўлди. Ушбу мағлубиятга Жасур Абдураимов бошчилигидаги бекободликлар сабабчи бўлишди. Тўғри шу куни ўйин дуранга мос бўлганди, аммо сўнгги дақиқаларда Саламат Қутибоев урган гол "Металлург"га муҳим 3 очкони тақдим этди ва championat.asia сайти талқинига кўра Жасур Абдураимов 6-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.
"Навбаҳор" - "Турон" учрашувида кўпчилик мезбонларнинг имкониятини юқори баҳолагани турган гап. Бироқ мухлисларсиз ўтказилган баҳсда "лочинлар" Суперлига дебютанти ҳисобланган "Турон"ни юта олишмади. Ўйин давомида ҳаттоки мағлуб бўлишлари ҳам мумкин эди. Яйпанликларнинг бир қатор ҳужумларини "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов қайтаришга эришди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу боис Championat.asia сайти талқинига кўра, 6-турнинг энг яхши дарвозабони Ўткир Юсупов бўлди.
Марко Станоевич кетма-кет учинчи марта championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилмоқда. "Насаф"нинг сербиялик ярим ҳимоячиси ўтган турларда "Турон" ва "Қизилқум" дарвозаларига чиройли гол урганди, унинг "Сурхон" дарвозасига урган голи олдинги иккита голидан ҳам чиройли чиқди. Қуйида турнинг энг чиройли голларини томоша қилинг:
"Насаф" бу турда "Сурхон"ни аяб ўтиргани йўқ ва 6:0 ҳисобида ғалабага эришди. Шу куни "аждарлар" чап қанот ҳимоячиси Шерзод Насруллаев жуда ҳам фаол бўлди. Тўғри рақиб жуда кам ҳужум қилди ва ҳимояда унга деярли иш бўлгани йўқ. Бироқ Шерзод ўйин давомида битта гол урди ва икки марта шерикларига голли узатмани амалга оширди. Яъни гол+пас тизими бўйича 3 балл тўплади. Очиғини айтиш керак баъзи ҳимоячилар мавсум давомида ҳам бундай натижага эриша олмайди, шу боис championat.asia сайти талқинига кўра 6-турнинг энг яхши футболчиси Шерзод Насруллаев бўлди.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2040 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1746 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 1323 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1230 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1146 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1032 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 969 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 822 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 801 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 714 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |