Ўтган йил Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган баҳсда "Локомотив" "Қўқон-1912" жамоасига қарши майдонга тушиб, бу ўйинда Абдухолиқов рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлганди.
Айнан шу гол туфайли Темурхўжанинг Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, Осиё чемпионлар лигаси ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги голлари сони 100тага етиб, у ҳам Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзосига айланганди.
Темурхўжа Aбдухолиқовнинг 100та голи:
Ўзбекистон чемпионати - 71 гол (“Пахтакор” - 22, “Локомотив” - 49)
Ўзбекистон Кубоги - 14 гол (“Пахтакор” - 6, “Локомотив” - 8)
Осиё чемпионлар лигаси - 13 гол (“Пахтакор” - 4, “Локомотив” - 9)
Ўзбекистон МТЖ - 2 гол (Таиланд, КХДР)
Ўтган йил вазият шундай бўлдики, пандемия сабаб Темурхўжа Абдухолиқовни ЎФА томонидан тақдирлаш имкони бўлмади. Шу боис орадан вақт ўтиб кечаги "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувида ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов стадионимизга ташриф буюриб, ўйиндан олдин Темурхўжани Абдухолиқовни Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзоларига бериладиган махсус соврин билан тақдирлади. Шунингдек, клубимиз томонидан футболчига зарбоф тўн ва жамоамиз вакиллари имзоси туширилган футбол тўпи эсдалик учун топширилди.
Эътибор ва эҳтиромдан руҳланган моҳир ҳужумчи кеча ажойиб намойиш этиб, рақиб дарвозасига тўп киритишга муваффақ бўлди ва унинг голи "темирйўлчилар"га 3 очко келтирди. Биз Темурхўжа Абдухолиқовга фаолияти давомида янада кўпроқ голлар уриб, жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишини тилаб қоламиз.
"Локомотив" ПФК матбуот хизмати.
26.04.2024 07:25 Ўқилди 2055 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1494 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1392 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1086 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1047 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 828 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 810 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 798 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 639 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 636 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |