ЎзПФЛ клубнинг иштирокчилар сафидан чиқиши масаласини ташкилот Ижроқўмга киритди ҳамда “Истиқлол”нинг мусобақадан чиқиб кетиши расман тасдиқланди.
“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 8.9-бандига асосан “Истиқлол” футбол клубининг 2021 йилги мавсумда қайд этган натижалари бекор қилинди. Ўша учрашувда ишлаб олинган сариқ ва қизил карточкалар эса ўз кучида қолди. Эндиликда Про лиганинг ҳар бир турида “Истиқлол”га қарши тўп суриши керак бўлган жамоа шу тур доирасида дам олади.
“Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”нинг 14.2-бандига асосан “Истиқлол” футболчиларига бошқа клублар билан шартнома имзолаш ҳуқуқи тақдим этилади. ЎзПФЛ янги тузилган шартномаларни ёзги трансфер ойнаси очилгунга қадар ҳам рўйхатдан ўтказади. Қайд этиш керак, ёзги трансфер Ўзбекистонда 5 июль куни расман очилади ва 31 июлга қадар давом этади.
“Истиқлол” футбол клубининг эндиликдаги собиқ футболчилари ўзлари шартнома имзолаган янги клублари сафида қачондан бошлаб майдонга тушишлари масаласи 19 апрель кунги алоҳида йиғилишда кўриб чиқилади. Мазкур йиғилиш ЎФА, ЎзПФЛ, Футболчилар уюшмаси ҳамда Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита вакиллари иштирокида ташкил этилади.
“Истиқлол” жамоасини тарқалиб кетиши, Ҳакимовнинг гапларига қўшилмаслиги, футболчиларнинг кейинги тақдири ҳақида Баҳодир Шамшитдинов билан интервью
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2343 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1389 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1293 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1026 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 855 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 816 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 702 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 606 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 516 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
14.04.2024 22:25 Ўқилди 510 "Бавария"нинг кетма-кет 11 йиллик чемпионлик сериясига нуқта қўйилди. "Байер" — Бундеслиганинг янги чемпиони! |