Ўзбекистон Coca-Cola кубоги гуруҳидан нечта жамоа кейинги босқичга йўл олади?
17.04.2021 12:51 Ўқилди: 309
Кубок гуруҳ босқичида 24 та клуб 6 гуруҳга бўлинган.
Гуруҳ учрашувлари якунига кўра ҳар бир гуруҳдан энг яхши икки жамоа 1/8 финалга йўлланма олади. Шунингдек, гуруҳларда энг яхши учинчи натижа қайд этган яна икки клуб улар сафига қўшилади.
АГМК ва Пахтакор клублари Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётганидан келиб чиқиб, улар мусобақага 1/8 финал босқичидан эътиборан қўшилади", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида.