Лекин шундай жангчи борки, у қилган ишни ҳозирда ҳеч ким уддалай олмаган. ХХI аср дастлабки ўн йиллигининг энг кучли жангчиси, 2003-2010 йиллар давомида ММА оламидаги энг машҳур спортчи. «ESPN», «Sherdog», «Full Contact Fighter», «MMA Weekly», «Nokaut» компаниялари томонидан энг кучли аралаш қоидалар жангчиси деб эълон қилинган . Шу давр оралиғида вазниндан қаътий назар биринчи рақамли спортчи, «Сўнгги император» - Фёдор Емельяненко.
Ёшлиги, спортга қизиқиши, фаолиятини бошланиши
Федор 1976 йил 28 сентябрь куни Украинада Владимир Александрович оиласида туғилган. Емельяненко ўн ёшидан самбо ва дзюдо билан шуғулланишни бошлайди. Спортга жуда киришиб кетганидан кечалари билан залда қолиб кетарди. Бир неча йилдан сўнг Владимир Воронов бошчилигидаги спорт клубга аъзо бўлди. Ёшлигидан спортга борини берди, тўлиқ куч билан шуғулланди. Бунинг натижасида йигирма бир ёшида самбо бўйича Курскда бўлган турнирдан сўнг Россия спорт устаси унвонини олди. Бир йилдан сўнг эса Халқаро тоифадаги спорт устаси унвонини олади. 1999 йилда Россия самбо терма жамоасига таклиф қилинади ва терма жамоаси билан Европа чемпионлигига эришади. 2000 йилдан бокс билан жиддий шуғулланишни бошлади. Шу тариқа Емельяненко аста-секинлик билан ММАга кириб кела бошлади.
RINGS
Япониянинг «RINGS» компанияси Федор билан шартнома имзолаган дастлабки ММА ташкилоти ҳисобланади. «RINGS» байроғи остида россиялик жангчи ўн бир бор октагонга кўтарилиб, Рикарду Арона ва Ренату «Бабалу» Собрал сингари кучли жангчиларни мағлуб этган...
Қизиқарли мақоланинг тўлиқ қисми қуйидаги саҳифада > > > Сиз билган ва билмаган «Сўнгги император» - Федор Емельяненко ҳақида
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1434 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
26.04.2024 07:25 Ўқилди 1395 Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1371 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1074 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1044 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 819 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 789 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 786 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 636 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |
18.04.2024 04:50 Ўқилди 624 Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4) |