19 ёшли дарвозабонга Жанлуижи Доннаруммага ўринбосар излаётган "Милан" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Доннарумманинг шартномаси ёзда якунига етади ва томонлар битимни узайтириш борасида ҳали келишувга эришишмади.
Трубин жорий мавсум Украина Премьер-лигаси доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 11та тўп ўтказиб юборди. Унинг Донецк клуби билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.