Гранада Испания – Манчестер Юнайтед Англия 0:2
Гол: Рэшфорд (31, 0:1), Фернандеш (90-пен, 0:2).
Гранада – Руй Силва, Вальехо, Нева (Фулькье, 74), Дуарте (Херман Санчес, 54), Диас, Монторо, Пуэртас, Гоналон, Эррера, Кенеди (Мачис, 75), Сольдадо.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Магуайр, Шоу (Теллес, 46), Уан-Биссака, Линделеф, Погба (Матич, 74), Бруну Фернандеш, Мактомини, Жеймс, Гринвуд, Рэшфорд (Кавани, 66).
Огоҳлантириш: Погба (8), Мактомини (40), Шоу (42), Дуарте (51), Магуайр (72).
ЯНГИЛАШ
90. ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Бруну ўзи ишлаган пенальтини голга айлантирди!
ВАРдагилар ҳам ушбу вазиятда пенальти борлигини тасдиқлади. Тўп олдида жабрланувчи.
89. ПЕНАЛЬТИИИИИ!!! Бруну Фернандешни уриб йиқитишди. Бош ҳакам иккиланмасдан тезда хуштагини чалиб, 11 метрликка ишора қилди.
87. "Гранада"нинг босими ортда қолиб, "Юнайтед" яна тежамкор услубига ўтиб олди.
83. ЗАРБААААААА!!! Бруну бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Руй Силва зарбани қайтарди!
81. Дарвин Мачиснинг зарбаси Мактоминига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.
77. Ийе... Теллеснинг ажойиб тўп узатишидан кейин Кавани чиройли вазиятга эга бўлганди. Гол уриши мумкин эди у. Аммо тўпга оёғини чўзмади.
73. Жеймс чап қанотдан дарвоза ёнидаги Кавани томон тўпни узатганди. Кучли узатмага Эди етиб кела олмади.
67. Кенедининг зарбасини де Хеа ушлаб олди.
61. "Гранада" бурчак зарбасига эга бўлганди. Узатма кучли чиққани учун тўп қарама-қарши томонга чиқиб кетди.
58. ЗАРБААААА!! Магуайрнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.
53. "Юнайтед"да жарима зарбаси юзага келганди. Аммо Сольдадо хавфни бартараф қилди.
50. "Гранада" кетма-кет икки бурчак зарбасидан унумли фойдалана олмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус!
Дастлабки бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
44. ЗАРБАААА!! Чиройли вазият. Бурчакдан узатилган тўпни Кенеди МЮ дарвозаси томон тўхтатмай тепди. Чиройли зарбани де Хеа ушлаб олди.
41. ЗАРБАААААА!!! Ким зарба берганини кўрмай қолдим-ку, лекин Де Хеанинг дарвозаси устуни нишонга олинганини кўрдим. Давид ушбу вазиятни назоратдан чиқариб юборганди.
38. Эрреранинг қанотдан МЮ жарима майдончаси ичига оширган тўпи ҳеч кимга тегмасдан аутга чиқиб кетди.
36. Умуман олганда ўйин темпи ёмон эмас.
Бугунги ўйин вақтида майдонга кийимсиз мухлис майдонга тушиб кетибди) Расмларини афсуски қўя олмаймиз)
31. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!! РЭШФОРРРРРДДДДДД!!!! Линдельофнинг супер тўп узатишидан кейин Маркус тўпни чиройли тўхтатиб, иккинчи уринишда дарвозани ишғол қилди!!
27. Рэшфорднинг зарбаси ноаниқ кетди.
25. "Юнайтед" тезкор ҳужумга ўтиб кетаётганида "Гранада" футболчиси жароҳат олгани учун Фернандеш тўпни аутга чиқариб юборди.
21. "Гранада" тезкор ҳужум уюштирганди. Гоналоннинг қанотдан марказга оширган тўпини Линдельоф қайтариб юборди.
19. Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ кетди.
18. Энди "Юнайтед"да стандарт вазият.
13. Манкунианликлар рақиб жарима майдончаси ёнида штурмни бошлади.
8. "Гранада" футболчиси Кенеди МЮ жарима майдончаси ёнида йиқитилди ва жарима зарбаси белгиланди.
5. "Юнайтед"да қарши ҳужум. Мактоминининг зарбасини ҳимоячилар қайтарди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Нуэво Лос Карменес" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда "Гранада" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари баҳслашади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1569 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1461 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1203 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 981 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 945 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 858 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 720 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 660 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 570 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |