"Sport Arena" манбасига кўра, Сурия футбол федерацияси 19 ёшли футболчига таклиф билан чиқмоқчи. Улар бу масалада УАФ ва футболчининг вакиллари билан боғланди.
Маълумот ўрнида, Алан Украинада туғилган ва “Шахтёр” тарбияланувчиси ҳисобланади. У Украина U-17 термаси сардори бўлган ва 5 та учрашув ўтказган. Шунингдек, Аусси Украина U-19 термаси сафида ҳам 2 ўйинда майдонга тушганди.