“Реал” форварди Карим Бензема “Барселона”га қарши муҳим баҳс олдидан Лионель Месси ҳақида гапирди.
“Улар доимий тўпга эгалик қилади. Уларда яхши дарвозабон ва “Барселона” учун жонини берадиган Месси бор. Жуда эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки у жуда хавфли”, дейди Бензема.
Эслатиб ўтамиз, Мадриддаги учрашув Тошкент вақти билан 11 апрелга ўтар кечаси 00:00 да бошланади. Айни вақт Ла Лигада “Барса” 2-ўринда бормоқда, 3-поғонадаги “Реал” эса рақибидан атиги 2 очкога ортда қолмоқда.