Холанд ўз дастхатини руминиялик реферининг карточкасига қўйди.
Журналист Эмануэль Рошу хабар беришича, Шовре хайрия ишлари билан шуғулланади. У норвегиялик иқтидорли футболчининг имзоси қўйилган карточкани аукционга қўяди. Тушган маблағ эса аутизм билан касалланган беморларни даволашга сарфланади.
Октавиан Шовренинг айтишича, унинг хайрия ишлари билан шуғулланишидан Лионель Месси ҳам хабар топиб, 9 та карточкасига дастхат қўйиб берган экан.