"Манчестер Сити" мавсум сўнггига қадар яхшиланган шартлар асосида Стерлинг ва Фоден билан шартномани узайтирмоқчи
08.04.2021 16:34 Ўқилди: 372
"Манчестер Сити" муҳим ўйинчилар билан шартномани узайтириш устида ишламоқда.
Хавбек Кевин де Брюйне билан янги шартнома имзоланганидан сўнг клуб мавсум сўнггига қадар хавбеклар Раҳим Стерлинг ва Фил Фоден билан битимни узайтиришни режалаштирмоқда.
Қайд этиш керакки, Фоден билан музокаралар Стерлингга қараганда осонроқ ўтади. "Ман Сити" ўйинчиларга яхшиланган шартнома таклиф қилади.
Стерлингнинг шартномаси 2023 йилда, Фоденники эса 2024 йилда якунига етади.