
Ҳамма ўзининг қараши бўйича вазиятга изоҳлар бермоқда, турли фикрлар янграмоқда. Биз эса барчасига аниқлик киритиш ва мавзуга якун ясаш учун шу соҳанинг мутахассисига юзланишнга қарор қилдик. Бу борада бизга собиқ ҳакам, ўз вақтида ҳакамлар қўмитаси департаментида ҳам фаолият олиб борган Маъмур Саидқосимовнинг фикрларини билдириб ўтди.
- Фирдавс Норсафаров сўнгги дақиқада "Навбаҳор" дарвозасига белгилаган пенальтига муносабатингиз? Ўша вазиятда рефери тўғри қарор қабул қилдими?
- Собиқ ҳакам, ҳакамлар қўмитаси департаментида фаолият олиб борган инсон сифатида ҳам ўзимнинг нуқтаий назаримдан келиб чиқиб фикр билдирсам, кўпчилик наманганлик ишқибозлар наздида ҳакамларни ҳимоя қилаётгандек бўлишим мумкин. Лекин мен ҳар доим ҳақиқатни гапириб келганман. Кўп инсонлар футболни яхши тушунаман, ҳакамликни зўр биламан, деб ўйлайди. Бугунги кунда ҳакамлик қилиш оғирлашиб боряпти. Чунки IFAB томонидан ўйин қоидаларига кўп ўзгартиришлар киритилмоқда. Буларни эса мухлислар тўлиқ тушуниб етишмайди. "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда белгиланган пенальтига келсак, биринчи кўрганимда менда ҳам шубҳа пайдо бўлди. Сўнг такрорий вазиятларни томоша қилиб ҳакамнинг тўғри қарор қабул қилинганлигига гувоҳ бўлдим. Шунингдек клублардан илтимос қилиб қоламан, ЎФА томонидан қўйилаётган талабларни, камераларни жойлаштиришга жой билан таъминлаб беришларини сўрардим. Фалон пулга футболчи сотиб олгандан кўра шу шароитларни яратиб беришса мақсадга мувофиқ бўларди. VAR тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ўзи учун ўзи шароит қилишга мажбур бўлмоқда. Уларга кўринган вазиятлар мухлисларга кўринмаган бўлиши мумкин. Энди 11 метрлик зарба белгиланган вазиятга қайстак. Сардор Рашидов тўп билан эди. Иккисининг оёғи ҳавога кўтарилганда яъни, Рашидовни чап, унга қаршилик кўрсатаётган ҳимоячининг чап оёғи. Шу ҳолатда Рашидовнинг товонига "контакт" бўлган. Ҳар бир жамоанинг ҳужумчиси жарима майдони ичида имконият борича фойдаланишга ҳаракат қилади. У ерда озгина тегилганда ҳам оёқнинг мувозанатини йўқолишига олиб келган. Яхшилаб эътибор берилса, Рашидовнинг тўпиғига "контакт" бўлиши натижасида сирпанишга олиб келинганини кўрасиз. VAR ва бош ҳакам вазиятни такроран кузатиб пенальти белгилади. Қарор тўғри қабул қилинди. Яна бир нарса "Навбаҳор" жамоаси азалдан ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилганда доим рақиби устидан зафар қучишни истайди. Бошқа жамоа бўлганида ҳам бунчалик тўполонлар бўлмасди, деб ўйлайман.
- Буни қарангки VAR билан ҳам боғлиқ турли эътирозлар кузатилмоқда. Лекин стадионларимизда VAR`га яратилган шароитларни ҳам ҳисобга олиш керак...
- Тўғри. VAR тизимини олиб келишни, адолат бўлишини бошида роса исташди. Ўтган турда "Андижон" - "Машъал" ўйинида назоратчилик қилдим. Ушбу учрашувда ҳам VAR тизимидан фойдаланилди. Лекин у ерда яратилган шароитлар қониқтирмасди. Ходимлар юқорида таъкидлаганимдек ўзи учун ўзи курашди. Интернет билан боғлиқ муаммо сабаб ўйиндан олдин офсайдни аниқлаш қийин бўлиши ҳақида хабар бериб ўтилди. Тўғри хусусий клуб, уларни қўллаб-қувватлашимиз керак. Улар ҳам гапга қулоқ солган ҳолда зарур шароитларни яратишса ривожланишимизга туртки бўлади. Дейлик "Андижон"нинг ўринбосарлари ўйнайдиган "Бўстон" стадионида ҳам видеотасвирга олишни ҳам имкони йўқ. Тоғни тепасига чиқиб тасвирга олиш керак. Бу нечинчи асрнинг футболи билмайман. Қилинадиган ишларимиз кўп. Профессионалликка ўтамиз десак танқидлар бошланади. Ютқазган жамоа ишқибозлари дарҳол ҳакамга тош отишади.
- Айниқса сўнгги турларда бу жуда ҳам авж олди...
- Мухлислар клуб томонидан қандай ишлар қилинди, нималар яратилди деган саволни ўзига бермайди. Масалан "Турон" - "Сўғдиёна" билан ўйиндан сўнг жамоа мураббийи оламга жар солди. "Локомотив" билан ўйинда нима бўлди? Хўп, VAR қўйилди. Жамоанинг асли хорижлик бўлган ҳимоячиси ўзининг жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан ўйнади. Боз устига учрашувнинг сўнгги дақиқаси ўтиб бораётганда. Демак гап жамоанинг ичида. Агарда биз ёмон деяверсак яхшиликка олиб келмайди. Ҳамма ҳам инсон. Шунингдек кўпчилик ҳакамнинг қандай маош олишини билмайди. Футболчининг маоши 20, 30, 40 миллионни ташкил қилади. Мураббийлар ҳам шундай ойлик олади. Бироқ ҳакам бир ойда иккита ўйин бошқарса 5-6 миллион маош олиши мумкин. Шу билан оиласини боқади. Буни тан оламиз.
- Бу кетишда бизда яқин йилларда ҳакамлар етишмовчилиги кузатилиши табиий...
- Захира тайёрлашимиз лозим. Бу болалар футболида ҳам кузатилаётган ҳолат ҳисобланади. Масалан Эронда 2000 нафар захира ҳаками мавжуд экан. Улардан 10 нафардан ошиғи ФИФА ҳакамлигига номзод. Бизда эса 200 нафар ҳакам чиқса дўппимизни осмонга отамиз. Четлатаверсак иш битмайди. Битта хато қилгандан сўнг, четлатишдан осон иш йўқ. Уларни тарбиялашимиз зарур.
![]() | 08.09.2026 23:56 Ўқилди 23695 LIVE. YCHL. "Real Madrid" - "Inter" 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 08.09.2026 01:56 Ўқилди 17983 "Al Hilol" Saudiya ligasida 47 ta o'yindan keyin ilk marta mag'lubiyatga uchradi |
![]() | 15.09.2026 02:56 Ўқилди 14256 "Paxtakor" ustozi: "Havo harorati va yuqori namlik qiyinchilik tug'dirdi" |
![]() | 13.09.2026 02:00 Ўқилди 10410 La Liga. "Real Madrid" o'z uyida "Rayo Valekano"ni tor-mor etdi |
![]() | 14.09.2026 19:56 Ўқилди 9784 Pioli Saloh o'ynayotgan jamoani boshqarishi mumkin |
![]() | 13.09.2026 20:32 Ўқилди 7639 LIVE. APL. "Manchester Yunayted" - "Manchester Siti" 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 11.09.2026 02:16 Ўқилди 7168 YCHL. Umumiy guruh bosqichining 1-turi yakunlandi |
![]() | 12.09.2026 01:40 Ўқилди 6576 Sergey Lushchan: "Agar vaziyat shunday davom etsa, mundialga chiqish uchun yana o'n yil vaqt kerak bo'ladi. Chempionatimiz saviyasi yaqqol pasaydi, chunki..." |
![]() | 09.09.2026 21:48 Ўқилди 6469 LIVE. YCHL. "Barselona" - "Feyenoord" 0:0 (matnli translyatsiya) |
![]() | 09.09.2026 00:40 Ўқилди 5637 Figu "Inter"ga qarshi o'yin oldidan Mbappega YCHL "Oltin butsa"sini topshirdi |
Реклама
Сайт хақида