Аниқроғи, Фирдавс Норсафаров томонидан "Навбаҳор" дарвозасига белгиланган пенальти наманганликларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди...
Шу ўринда Ўзбекистон чемпионатининг жорий мавсумидаги пенальтилар статистикасини эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.
Реферилар ортда қолган 29 ўйинда жами 16 марта 11 метрлик нуқтага ишора қилишган. 16 пенальтидан 13 таси голга айлантирилган (Азим Аҳмедов, Станислав Андреев ва Ислом Тошпўлатов 1 тадан имкониятни йўққа чиқаришган).
Энг кўп пенальти белгиланган ўйин 2-тур доирасидаги "Локомотив" 1:2 "Навбаҳор" баҳси бўлиб, Зокир Қодир 3 марта 11 метрлик нуқтага ишора қилган эди.
Энг кўп пенальти тепган жамоа Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бўлиб турибди. Лочинлар шу пайтгача 3 марта 11 метрлик имкониятдан фойдаланишга улгуришди. Пенальти тепиш бўйича статистика:
"Навбаҳор" | 3 |
"Сурхон" | 2 |
"Пахтакор" | 2 |
"Локомотив" | 2 |
"Сўғдиёна" | 1 |
"Қўқон-1912" | 1 |
"Қизилқум" | 1 |
"Бунёдкор" | 1 |
АГМК | 1 |
"Андижон" | 1 |
"Металлург" | 1 |
Маълумот учун, қуйидаги жамоалар ҳозирча бирор марта ҳам пенальти тепмаган: "Насаф", "Машьал" ва "Турон".
Пенальтилардан энг кўп жабрланган ҳам айнан Наманган жамоаси бўлиб турибди. "Навбаҳор" дарвозасига жами 3 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгиланган. Бу борадаги статистика шундай:
"Навбаҳор" | 3 |
"Локомотив" | 2 |
"Турон" | 2 |
"Андижон" | 2 |
"Сўғдиёна" | 2 |
АГМК | 1 |
"Сурхон" | 1 |
"Насаф" | 1 |
"Бунёдкор" | 1 |
"Машьал" | 1 |
Маълумот учун, қуйидаги жамоалар дарвозасига ҳозирча пенальти белгиланмаган: "Пахтакор", "Металлург", "Қўқон-1912" ва "Қизилқум".
Пенальти бор эди! (Ф.Р. блоги)
Фахриддин Рўзиев тайёрлади
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1095 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 912 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 795 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 771 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 720 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 696 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
19.03.2024 08:00 Ўқилди 597 «Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 579 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 519 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 474 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |