Манчестер Юнайтед – Брайтон 2:1
Голлар: Уэлбек (13, 0:1), Рэшфорд (62, 1:1), Гринвуд (83, 2:1).
Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Магуайр, Линделеф, Уан-Биссака, Шоу, Бруну Фернандеш, Фред, Погба (Мактомини, 85), Кавани (ван де Бек, 81), Рэшфорд (Жеймс, 73), Гринвуд.
Брайтон – Санчес, Уайт, Велтман, Данк, Гросс, Модер (Жаҳонбаҳш, 88), Лаллана, Биссума, Троссард (Мак Аллистер, 63), Уэлбек, Мопе.
Огоҳлантириш: Гросс (42), Кавани (63), Уайт (66), Гринвуд (89).
ЯНГИЛАШ
Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед"дан яна бир камбэк! Жамоа қийин ўйинда ғалабага эришди.
90+4. "Брайтон" бурчак зарбасига эга бўлганди. Аммо оффсайд қайд этилди.
90+2. Агарда МЮ ғалабани ушлаб қолса, "Лестер" билан орадаги фарқни 4 очкогача оширади.
Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.
88. МЮ аста-секинлик билан ортга эътибор беришни бошламоқда. Биринчи бўлимда Санчес сейв қилмаганди. Иккинчи бўлимда эса Хендерсон)
85. Иккинчи бўлимда "Брайтон" деярли ҳужум қилмади. Мана Гросс Шоуга қарши фол ишлатгани учун яна ҳужум тўхтади.
83. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!! Гринвуднинг боши билан йўллаган зарбасидан кейин МЮ ҳисобда олдинга чиқиб олди!!
80. Брунунинг зарбасини Санчес ушлаб олди.
77. ЗАРБАААААА!! МЮ ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Гринвуднинг зарбаси дарвозанинг устига тушди(
72. Гринвуднинг зарбасини Санчес ушлаб олди.
71. Йўқ, ВАРдагилар бу вазият пенальтига тортмаслигини маълум қилди. Ўйин давом этади.
70. ВАР ишга тушди. МЮ дарвозаси томон пенальти белгиланиши мумкин.
69. УХХХХХ! Фреднинг зарбаси рақибига тегиб, дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.
65. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!! Ван-Биссаканинг қанотдан оширган тўпини Гринвуд рақиб пости томон тепди. Ноаниқ.
62. ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Рақибнинг хатосидан кейин Фернандеш тўпни эгаллаб олиб, Рэшфордга оширди. Маркус эса осонлик билан гол урди!
60. ХАВФЛИ ВАЗИЯТТТТ!!! Бруну ҳимоячилардан ўтиб кетди. Аммо Санчес сакраб тўпни қайтариб юборди.
55. МЮда бурчак зарбаси юзага келганди. Аммо мезбонлар ҳатто стандартлардан ҳам унум чиқара олишмаяпти.
52. ЗАРБААААА!! Ниҳоят! Рэшфорддан аниқ зарба. Санчес тўпни ушлаб олди.
50. МЮ иккинчи бўлимни ҳам босим билан бошлади. Аммо ҳалигача аниқ зарба ва вазият кўрмадик.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
Танаффус!
45+1. ЗАРБАААА!! Модернинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
Дастлабки бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
45. УХХХХХХХ!!! Магуайр жамоасини голдан қутқариб қолди. Агарда тўпга бироз кечикканида пенальти ҳам бўлиши мумкин эди.
42. "Брайтон" фулл-тим бўлиб ҳимояланмоқда. Манкунианликлар эса шу боисдан дарвозанинг ёнигача ўтишга қийналяпти.
40. МЮ тезкор қарши ҳужум ўтиб кетди. Кавани эса Лалланани йиқитгани учун ҳуштак чалинди.
38. МЮ қийинчилик билан вазият яратди. Фернандешнинг пасидан кейин Погба яхши нуқтадан жуда ноаниқ зарба йўллади.
37. Погба ҳужумдаги Рэшфорд томон тўпни оширди. Санчес тўпни ушлаб олди.
33. МЮ босим уюштирмоқда. Аммо ҳали зарба кўрмадик.
27. УХХХХХХХ!! Хендерсон бурчакдан узатилган тўпни ушлаб олишда хатоликка йўл қўйди. Яхшики, Магуайр тўпни тепиб юборди.
25. Модер чап қанотдан тўпни МЮ жарима майдончасига олиб кирмоқчи эди. Линдельоф вазиятни бартараф қилди.
21. МЮ босимни ошираётганди. Аммо Рэшфорднинг ноаниқ пасидан кейин Шоу фол ишлатишга мажбур бўлди.
19. ЗАРБААААААА!! Жаримадан оширилган тўпни Данк боши билан дарвоза томон йўллади. Хендерсон ва дарвозанинг тўсини МЮни голдан сақлаб қолди.
15. Дастлабки учрашувда ҳам "Брайтон" ҳисобни очган, Нил Мопе пенальтидан гол урганди. Ўйин тарихини барча билса керак.
13. ГОООООООООООЛЛЛЛ!!! Погбанинг хатосидан кейин "Брайтон" футболчиси тўпни олиб қўйди ва қанотга оширди. Қанотдан дарвоза ёнига узатилган тўпни Уэлбек дарвозага йўллади. Дастлабки зарбаси Хендерсон қайтарганди. Қайтган тўп яна Уэлбекка тегиб, дарвозага кириб кетди.
11. Ван-Биссака ўз жарима майдончаси ёнида тўпни рақибига бериб қўйди. Аммо "Брайтон"нинг ҳужуми ўхшамади.
8. ЗАРБААААА!!! Гринвуд рақиб дарвозаси тўсинини кўзлади.
6. Кавани билан тўп учун курашдан кейин Ив Биссума жароҳат олган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Умид қиламизки, мажбурий ўзгариш кўрмаймиз.
4. Бруну Фернандешнинг зарбаси ноаниқ кетди.
1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!
- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишган.
- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Европанинг топ-чемпионатлари футболидан баҳра олишда давом этамиз. Бугун "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Брайтон"га қарши баҳс олиб боради. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.
![]() | 05.04.2021 01:34 Ўқилди 1002 АПЛ. Ўз майдонида камбэк эвазига ютган "Манчестер Юнайтед" "Лестер" билан орадаги фарқни ошириб олди |
![]() | 06.04.2021 23:34 Ўқилди 453 ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Ливерпуль" (Матнли трансляция) |
![]() | 07.04.2021 02:34 Ўқилди 366 ЕЧЛ. "Реал Мадрид" - "Ливерпуль" учрашуви энг яхши футболчиси эълон қилинди |
![]() | 04.04.2021 00:00 Ўқилди 315 "Севилья" ҳимоячисида коронавирус аниқланди |
![]() | 05.04.2021 21:17 Ўқилди 261 Ўзимизнинг карикатура: Ла Лигага интрига қайтяпти |
![]() | 08.04.2021 10:17 Ўқилди 240 "Манчестер Юнайтед" "Вест Хэм"дан Лингард учун қанча маблағ талаб қилаётгани маълум бўлди |
![]() | 07.04.2021 02:00 Ўқилди 213 ЕЧЛ. "Реал Мадрид" АПЛ чемпионини ишончли тарзда мағлуб этди. Винисиусдан дубль |
![]() | 06.04.2021 02:34 Ўқилди 207 АПЛ. Турнинг сўнгги ўйинида 5та гол урилди |
![]() | 08.04.2021 08:17 Ўқилди 162 Карикатура: Кечаги ўйинда Мбаппе |
![]() | 09.04.2021 11:17 Ўқилди 144 "Милан" украиналик футболчига қизиқмоқда |