Барчангизга маълум, Исломбек Исмоилов бошқарувидаги асосий таркиб жамоамиз вакиллари Coca Cola Суперлиганинг янги мавсумига тайёргарлик жараёнини пойтахтимиз Тошкент шаҳрида олиб бормоқда.
Режага асосан вакилларимиз навбатдаги назорат учрашувини 2-март куни "Бунёдкор" клубига қарши ўтказадилар.
Мазкур учрашувдан сўнг жамоамизнинг Тошкентдаги йиғини якунига етади.
Тайёргарликнинг қолган қисми клубимиз қароргоҳида давом эттирилади.
Учрашув "Турон" футбол медиа ютуб каналидан жонли эфирга утказилади.