"Реал"нинг "Аталанта" билан ўин учун қайдномаси маълум. Ўйинни кимлар ўтказиб юборади?
22.02.2021 22:20 Ўқилди: 1173
Мадриднинг "Реал" клуби Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги "Аталанта" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди.
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Альтубе Ҳимоячилар: Рафаэль Варан, Начо, Ферлан Менди, Виктор Чуст, Мигель Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиру, Иско, Серхио Аррибас, Антонио Бланко Ҳужумчилар: Марко Асенсио, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор, Мариано Диас, Уго Дуро.
"Вальядолид" билан ўйинни ўтказиб юборган Карим Бензема бу гал ҳам қайдномадан ташқарида қолди. Шунингдек, жароҳатини тиклаётган Серхио Рамос, Даниэль Карвахаль, Марсело, Эдер Милитао, Феде Вальверде ва Эден Азар сингари футболчилар ҳам мазкур ўйинни ўтказиб юборишади.