Рангник: “Тухель мен сабаб мураббий бўлди, у барда ишларди ва бу ҳақда ўйламаган ҳам”
15.02.2021 02:20 Ўқилди: 1107
Немис мутахассиси Ральф Рангник “Челси” устози Томас Тухель ҳақида гапирди.
“Мен сабаб Томас мураббий бўлди. У мен бошқарган жамоа “Ульм”да шогирдим бўлган ва тиззасидаги муаммолар туфайли фаолиятини эрта якунлашига тўғри келган.
Унга U-15 жамоаси мураббийлигини топширдим. У Штутгартдаги барда ишларди, ҳатто мураббий бўлишни ҳам тасаввур қилмаган эди”, дейди Рангник.