Ҳозирда турнир жадвалида ёнма-ён бораётган азалий рақиблар «Динамо» ва «Навбаҳор» жамоалари ўзаро саф тортишади. Ушбу баҳс Самарқанд ва Наманган клублари ўртасидаги 47-учрашув сифатида тарихга киради.
Суперлига. 6-тур.
26 апрель (жума)
“ДИНАМО” – “НАВБАҲОР”
Ўйин бошланиш вақти: 17:30
Чипта нархи: 10 000 cўм.
ТВ-трансляция: «Спорт» ТВ (жонли эфир)
Шарҳловчи: Хайрулла Ҳамидов.
ЖОРИЙ МАВСУМДА…
Янги мавсум олдидан Даврон Файзиев бошчилигидаги “Динамо” тайёргарликни Тошкентда олиб борган бўлса, Андрей Канчельскис қўл остидаги “Навбаҳор” якуний йиғинни хорижда ўтказди.
“Динамо” Суперлиганинг 5-туридан сўнг 1 та дуранг, 2 ғалаба, 2 мағлубият билан 7 очко билан 7-ўринни банд этган бўлса, “Навбаҳор” ҳам худди шундай натижа билан 7 очко жамғариб, голлар нисбатига кўра “Динамо”дан бир поғона юқори 6-ўринда кетмоқда. 6-турдаги “Динамо” – “Навбаҳор” учрашувидаги ғалаба жамоалардан бирини янада юқорилашига сабаб бўлади.
“Динамо”нинг ўтказган ўйинлари:
1-тур. “Динамо” – “Насаф” – 1:1
2-тур. “Сурхон” – “Динамо” – 1:0
3-тур. “Динамо” – “Металлург” – 2:1
4-тур. “Динамо” – “Сўғдиёна” – 1:0
5-тур. “Пахтакор” – “Динамо” – 2:0
“Навбаҳор”нинг ўтказган ўйинлари:
1-тур. “Навбаҳор” – “Қўқон-1912” – 1:1
2-тур. “Локомотив” – “Навбаҳор” – 1:0
3-тур. “Навбаҳор” – “Бунёдкор” – 2:3
4-тур. “Насаф” – “Навбаҳор” – 0:1
5-тур. “Навбаҳор” – “Сурхон” – 3:0
ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ТАРИХИ
Самарқанд ва Наманган жамоалари 1992 йилдан буён Олий Лига тарихида 46 маротаба рўбарў келишган. Статистика водий жамоасининг фойдасига «гапирмоқда»: 25 та ўйинда «Навбаҳор» ғалабани тантана қилган, 8 баҳс муроса йўли билан интиҳо топган, 13 марта эса «Динамо» ғолиб сифатида майдонни тарк этган.
Тўплар нисбати бўйича ҳам «тош» “Навбаҳор” томонини босмоқда: 82:41. Ўтказилган 46 ўйин якунида «Навбаҳор» 83 очкога эга чиққан бўлса, «Динамо» 47 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган.
Ўзаро ўйинларда наманганликларнинг энг йирик ғалабаси 7:1, «Динамо»да эса бу кўрсаткич – 2:0 га тенг.
Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги олти учрашув:
31.03.2017 «Динамо» - «Навбаҳор» 0:1
23.09.2015 «Динамо» - «Навбаҳор» 2:1
21.06.2014 «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0
31.05.2013 «Динамо» - «Навбаҳор» 1:1
14.09.2012 «Динамо» - «Навбаҳор» 2:0
02.04.2011 «Динамо» - «Навбаҳор» 0:1
ЭСКИ ТАНИШЛАР…
Жорий йилда «Навбаҳор» сафида «Динамо»нинг бир қатор собиқ футболчилари тўп суришмоқда. Шу жумладан «Динамо»да ҳам.
Хусусан, айни дамда “Навбаҳор” сафида тўп сураётганлардан, Баҳодир Насимов “Динамо” тарбияланувчиси саналиб, 2003-2010 йилларда, Азиз Ибрагимов 2015 йилда ва яримҳимоячи Абдужамол Исроилов 2017 йилда айнан “Динамо” сафида Олий Лигада дебютини ўтказган.
Ҳозирда “Динамо” сафида тўп сураётган дарвозабон Ботирали Эргашев 2018 йилда, ҳимоячи Акмал Холмуродов эса 2010-11 йилларда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган.
Қолаверса, "Динамо" бош менежери Илҳом Шарипов ўз вақтида "Динамо"дан ташқари "Навбаҳор" клубида ҳам муваффақиятли тўп сурган.
РЕКОРД ЁДИНГИЗДАМИ?
2017 йилги “Динамо” – “Навбаҳор” (0:1) ўртасидаги ўзаро сўнгги учрашувда Самарқандда рекорд қайд этилганди. Ўшанда “Динамо” 3-турда “Пахтакор”ни сафарда мағлуб этиб, 1-ўринга кўтарилгач, 4-турдаги “Динамо” – “Навбаҳор” ўйинида стадион ўйин бошланишига 1 соат вақт қолганда 13 мингдан ортиқ мухлис билан лиқ тўлган, ўйингоҳ ташқарисида 4 мингдан ортиқ мухлис қолиб кетганди. Бу яқин 10 йилликдаги рекорд ташриф эди.
Бу сафарги “Динамо” – “Навбаҳор” учрашуви ҳам мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда. Барчани 26 апрель куни соат 17:30да «Динамо» стадионига таклиф этамиз!
«Динамо» клуби матбуот хизмати.
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1149 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 936 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 816 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 801 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 729 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 720 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 585 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 543 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
26.03.2024 22:50 Ўқилди 522 Хитой футбол ассоциациясининг собиқ раҳбари порахўрликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 450 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |