Беларусь Суперкубоги-2021. БАТЭ ва “Шахтёр” ўртасидаги баҳс қачон ўтиши маълум
24.01.2021 22:21 Ўқилди: 786
Бугун Беларусь футбол федерацияси ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда 2021 йилги мамлакат Суперкубоги санаси ҳам тасдиқланди.
Унга кўра, чемпионатнинг амалдаги ғолиби “Шахтёр” (Солигорск) ва кубок соҳиби БАТЭ ўртасидаги учрашув 2 март куни “Минск” стадионида бўлиб ўтади.
Шунингдек, йиғилиш давомида Беларусь Кубоги 2020/21 йилги мавсум чорак финалидан ўрин олган дастлабки баҳслар 6 ва 7 март кунларида ўтказишга келишиб олинди.
Беларусь Олий Лигаси янги мавсуми эса 12 мартда старт олиши кўзда тутилган.