Натижада Мбаппе Франция чемпионати бир мавсумида 30 та гол урган энг ёш ўйинчи бўлди. Аввалги рекорд Эрве Ревенеллига тегишли эди. Шунингдек, Мбаппе Тьерри Анри рекордини такрорлаб, бир мавсумда энг кўп гол урган франциялик футболчи бўлиб турибди.
Мбаппе жорий мавсум барча мусобақаларда ПСЖ учун 40 та ўйин ўтказиб, 36 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.