"Шпорлар" 25 ёшли словак учун бонуслардан ташқари 50 млн евро тўлашга тайёрлар, аммо миланликлар 60 млн талаб қилишмоқда.
ПСЖ ҳам ўйинчи учун даъвогарлик қилмоқда. Шкриньярнинг ўзи эса "Тоттенхэм"га ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Футболчи жорий мавсум Италия А Серияси доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушди.