"Динамо" Киев ҳамда "Барселона" ўртасидаги Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 4-тур учрашуви воқеаларини шу саҳифада кузатиб боринг.
ЯНГИЛАШ
19. "Динамо" Киев жарима зарбасини амалга оширди ва тўп рақиб майдончасига узатилди, мезбонлар қайтган тўпни ҳужумнинг иккинчи тўлқини орқали дарвозага йўллашди. Тер Штеген хавфни бартараф этди.
15. Сариқ карточка. Пьянич макразда рақиб қарши ҳужумини қўполлик билан бузгани учун жазоланди.
12. Эслатиб ўтамиз, Рональд Куман Месси ва Де Йонгга дам бериш учун ушбу футболчиларни баҳс қайдномасига киритмади.
6. Каталония клубининг бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди ва мезбонлар тезда қарши ҳужум уюштиришди ва уни зарба билан якунлашди. Тўп Тер Штеген қўриқлаётган дарвозага эмас, бурчак байроқчаси томон кетди. Ён ҳакам эса офсайдни англатувчи байроқчасини кўтариб турган экан.
2. Баҳс бошланиши билан Буялски жароҳат олди, бироқ у ўрнидан турди ва баҳсни давом эттира олишини маълум қилди. Тринкау унга нисбатан қўпол ўйнади.