ЯНГИЛАШ
"Атлетико" – "Барселона" 1:0
"Ванда Метрополитано"
Гол: 1:0 – 45 Карраско.
"Атлетико" – Облак, Триппьер, Эрмосо, Савич, Хименес, Сауль, Карраско (Фелипе, 90), Жоау Феликс (Лемар, 84), Льоренте (Диего Коста, 73), Корреа (Кондогбиа, 84), Коке.
"Барселона" – тер Стеген, Пике (Дест, 62), Лангле, Альба, Серджи Роберто, Пьянич (Брэйтуэйт, 83), де Йонг, Педри (Коутиньо, 57), Дембеле, Гризманн (Тринкау, 83), Месси.
Огоҳлантиришлар: Коке (9), Карраско (26), Савич (79), Хименес (80).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+1. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
89. Серхи Робертонинг зарбасидан сўнг тўп "Атлетико" ҳимоячисига тегиб, йўналишини ўзгартирди ва Облак учун кутилмаган томонга йўл олди. Бироқ тўп дарвоза устуни олдидан ўтиб кетди.
82. Лео ўз қанотидан тўпни "Атлетико" жарима майдончасига узатди. Гризманн эса боши билан тўпни дарвозага бурди, аммо Облак тўп йўналишини топишда адашмади ва уни эгаллаб олди.
81. Месси жарима зарбасини амалга оширди ва тўп жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди.
79. Савич ўз жарима майдончаси яқинида Мессига нисбатан қўпол ўйнади. Ҳакамга эътироз билдиргани учун Хименес сариқ карточка олди.
74. Месси ўзининг "Лео" номли зарбасини (узоқ бурчакни нишонга олиш) беришга уринди, аммо тўп ҳимоячига тегиб қайтди.
73. Зарба. Каррасконинг узоқ бурчакни нишонга олиш режаси муваффақиятсиз якунланди. Тўп бурчак байроқчаси томонга учиб кетди.
67. Пьянич узоқ масофадан "Атлетико" дарвозасини ишғол қилишга уринди, бироқ зарба ноаниқ.
62. Ўзгариш: Пике ўрнига Дест майдонга тушди.
61. Пике майдонни шифокорлар ёрдами билан тарк этмоқда. Ўзгариш бўлади шекилли.
59. Корреа Пике оёғига йиқилди ва Жерар жароҳат олди. Шифокорлар майдонга чиқиб, ҳимоячига тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.
57. ЗАРБААА, ЛАНГЛЕЕЕЕЕ! Мессининг ўнг оёқдаги узатмасидан сўнг Лангле боши билан "Атлетико" дарвозаси томон зарба берди. Чизиқ устида турган Облак тўпни ушлаб олди.
55. Айни шу дақиқаларга келиб Месси 4,2, Феликс эса 6,8 км. масофа босиб ўтишибди.
53. "Атлетико" иккинчи бўлим бошида ҳам ҳудди биринчи таймдагидек фаол ҳаракатланмоқда. Кўрамиз, бу сафар тайм стартида нималар бўлар экан.
47. Жамоалар таркибида ҳеч қандай ўзгариш бўлгани йўқ.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
ТАНАФФУС
45+3. ГОООЛ! Тер Штегеннинг қўпол хатоси "Барселона"га қимматга тушди. "Атлетико" тезкор қарши ҳужум уюштираётганди, кутилмаганда Тер Штеген деярли марказгача чиқиб келди ва тўпни рақибдан олиб қўя билмади ва Карраско бўш дарвозани ишғол қилди.
45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
41. Мессииии! Лео Альбанинг ажойиб узатмасини қабул қилди, аммо ўткир бурчакда қолган аргентиналик зарба беришдан бошқа нарса ўйлаб топа олмади. Натижада Облак тўпни эгаллаб олди.
39. "Атлетико"нинг хавфли ҳужуми голсиз якунланди, бунинг устига ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигини кўрсатди.
35. Тўпга эгалик қилиш бўйича устунлик "Барселона" томонда, аммо улар бирорта голга тортадиган вазият ярата олишмади.
26. Сариқ карточка. Карраско марказда Серхи Робертони йиқитгани учун "мукофотланди".
23. "Атлетико"нинг ўйин бошидаги фаоллиги фойда бермагач пойтахтликлар тактик ҳужумларни қўллай бошлашди, "Барселона" эса кўпроқ тўпга эгалик қилиб, қанотлар орқали ҳужум ташкил қилишга уринмоқда.
14. "Барселона"нинг ҳужуми Мессининг ноаниқ узатмаси билан якун топди.
12. ЗАРБААА! Бу сафар Льоренте "Барселона" дарвозасини ишғол қилишга уринди, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб, майдонни тарк этди.
9. Сариқ карточка. Коке ўз жарима майдончаси ўнг бурчаги яқинида Дембелени йиқитгани учун жазоланди.
5. ЗАРБААА! Саулнинг супер зарбасидан сўнг ҳисоб очилиши мумкин эди, аммо Тер Штеген ҳам Саулдан қолишмади ва ажойиб сейв ижро этди.
3. Дембеле ўнг қанот бўйлаб ҳужумга ўтди ва тўпни Гризманнга узатди, Антуна эса катта тезликда келаётган тўпни дарвозага буришга уринди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади.
1. Учрашувга старт берилди.
- Жамоалар бўм-бўш "Ванда Метрополитано" стадионига чиқиб келишди.
"Атлетико" – "Барселона"
"Ванда Метрополитано"
"Атлетико" – Облак, Триппьер, Эрмосо, Савич, Хименес, Сауль, Карраско, Жоау Феликс, Льоренте, Корреа, Коке.
"Барселона" – тер Стеген, Пике, Лангле, Альба, Серджи Роберто, Пьянич, де Йонг, Педри, Дембеле, Гризманн, Месси.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1587 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1470 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 1224 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 999 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 969 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 861 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 756 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 669 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 627 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
18.04.2024 00:25 Ўқилди 576 ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 0:1 (матнли трансляция) |