ЯНГИЛАШ
Ювентус – Кальяри 2:0 (LIVE)
«Альянц Стэдиум»
Голлар: Роналду 38', 42'
Ювентус – Буффон, Демирал, Данило, де Лигт, Рабьо, Куадрадо, Артур, Кулусевски, Бернардески, Роналду, Мората.
Кальяри – Краньо, Трипальделли (Соттил, 46), Валюкевич, Клаван, Пизакане, Унас, Марин, Рог, Жоао Педро, Заппа, Симеоне.
Огоҳлантиришлар: Рабьо (32), Трипальделли (35).
53. Данило мажбурий фол учун сариқ карточка олди.
53. Зарбаааа!! Дастлаб Куадрадонинг зарбаси рикошет орқали майдонни тарк этди. кейинги вазиятда Демирал бош билан дарвозс тўсинини нишонга олди.
52. Заппа жарима тўпини комбинацион усулда ўйинга киритди. Тўп ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
50. Мезбонлар меҳмонларни босимда ушлаб туришибди, аммо тўпни дарвозага йўллашда қийинчилик юзага келяпти.
49. Рок рақибга нисбатан қўпол ўйнади, Артур жабрланиши мумкин эди.
47. Роналду олдинга итлилди ва Моратани пс билан таъминламоқчи эди, аммо Пизакане тўп йўлига тўғаноқ бўлди.
46. Иккинчи бўлим бошланди!
46. Кальяри"да ўзгариш: Трипальделли ўрнига ўйинни Соттил давом эттирадиган бўлди.
Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 2:0. Танаффус!
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди.
42. ГОООООООООООООЛЛ! Криштиану рақиб дарвозасини ишғол этди – 2:0!
42. Зарбааа! Кулусквскининг зарбаси рикошет орқали майдонна тарк этди.
38. ГОООООООООООООООЛЛЛ! Роналду тўпни ўзига қулай тарзда тўғрилаб олиб, зарба берди ва тўп дарвозанинг узоқ бурчагидан жой эгаллади – 1:0!
37. Уууухх! Бернардескининг чамаси 23 метрдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.
35. Трипальделли ўнг қанот орқали олдинга борган Куадрадони йиқитди ва сариқ олди.
32. Рабьо Жоао Педрога нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди.
30. Роналдунинг ажойиб узатмаси Трипальделли томонидан бартараф қилинди, бурчак тўпи.
29. Зарба! Кулусевскининг чап оёқдаги ажойиб зарбасига озгина аниқлик кетишмади.
27. "Юве"нинг ҳужуми узилиб қолди: Кулусевски томон жуда кучли пас йўлланди...
25. Қандай вазият! Мората Роналдуга қулай пас етказиб бермоқчи бўлди, Валюкевич охирги лаҳзада тўпни тепиб юборишга эришди, бурчак зарбаси.
23. Зарба! Роналдунинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячига тегиб, майдондан чиқиб кетди, бурчак тўпи.
20. Бернардески! Яна бир бор зарба берди, ноаниқ.
19. Зарба! Кулусевски тўпни ҳаволатиб ичкарига узатди, ҳимоячилар қайтарган тўп Бернардескига етиб келди, унинг зарбаси эса анча ноаниқ кетди.
18. Роналду-Мората комбинациясидан сўнг Криштиану йиқилиб тушди, ҳакам қоида бузилмагани ҳақида хабар берди.
16. Рабьо узоқ масофадан зарба йўллашга уринди, аммо анча кучсиз чиқиб қолди.
15. Бернардескияна тўп билан, у Мората томон узатмани амалга оширди, лекин Краньо тўпни мушт билан уриб юборди.
13. Ўйин бошланишидан олдин Альваро Мората октябрь ойининг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди.
11. ГООООООООООООЛ! Бернардески кучли зарбаси орқали ҳисобни очди, бироқ Мората офсайдда қолгани боис гол бекор қилинди.
8. Мората ичкарига кириб борди, бироз палапартишлик кузатилди ва хавф содир бўлмади, Валюкевич тўпни қайтариб юборди.
7. Ҳозирча "Ювентус"нинг ҳужумлари ўхшамайроқ турибди. Тўп тезда йўқотилмоқда.
5. Жамоалар томонидан ҳужум кетидан ҳужум содир этиляпти. Меҳмонлар вакилининг узатмасини Буффон илиб олди.
3. Бугун Пирло дарвозани Буффонга ишониб топширди, Куадрадо сардор сифатида ўйнаётган бўлса, ҳимоя марказида Демирал-де Лигт жуфтлигидан фойдаланилмоқда.
2. Мората ўнг қанотдан олдинга борди ва Клаван билан курашиб, йиқилиб тушди, ҳакам қоида бузилмаганини маълум қилди.
1. Ўйин старт олди!
- Мадҳия янграб ўтди.
- Диққат қиламиз, футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.
Чигил ёзди машғулот жараёнидан суратлар
"Юве" стадионда!
Ўйин Тошкент вақти билан 00:45 да бошланади.
- Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Бугун Италия А Серияси 8-турида "Ювентус" ўз майдонида "Кальяри"ни қабул қилади. Ушбу баҳсни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз.
ЯНГИЛАШ
10.04.2024 00:25 Ўқилди 2256 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 2:1. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
16.04.2024 08:50 Ўқилди 1353 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1248 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
14.04.2024 11:25 Ўқилди 999 Golden Boy соврини учун ТОП-100 даъвогарлар орасида ўзбекистонлик футболчи ҳам бор |
15.04.2024 00:50 Ўқилди 798 "Челси" 60 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр |
08.04.2024 11:00 Ўқилди 792 Салоҳ ушбу натижани қайд этган АПЛдаги биринчи футболчига айланди |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 777 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
10.04.2024 00:00 Ўқилди 696 "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити". МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ |
12.04.2024 02:50 Ўқилди 594 Европа лигаси. "Ливерпуль" - "Аталанта" 0:3 |
14.04.2024 22:25 Ўқилди 498 "Бавария"нинг кетма-кет 11 йиллик чемпионлик сериясига нуқта қўйилди. "Байер" — Бундеслиганинг янги чемпиони! |