Маълумки, кеча Суперлига 23-тур доирасида "Локомотив" - АГМК учрашуви ўтказилди ва бунда "темирйўлчилар" 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Ўйиндан олдин ҳаво совуқ бўлгани учун "Локо" футболчилари шортик остидан ички кийим (гамаш) кийиб майдонга тушишни мақсад қилишди, албатта танани иссиқ тутиши учун.
Бироқ ички кийим (гамаш) қора рангда бўлгани учун учрашув комиссари Сардор Қудратуллаев билан ҳакамлар назоратчиси Маъмур Саидқосимов футболчиларга гамаш кийишга рухсат бермади. Негаки футболчилар шортиги қизил рангда эди. Аброр Пирриев мана шу масалани кўтариб, аввало соғлик бирламчи эканини назарда тутиб фикр билдирди.
Кейинчалик унинг фикрига ПФЛ расмий сайти муносабат билдирди. Шунингдек, сайтимиз ходими Маъмур Саидқосимовдан интервью олиб, унинг фикрини чоп этди.
Бугунги кунда Қатарда фаолият олиб бораётган Алишер Никимбаевни ҳам ушбу мавзу бефарқ қолдирмади ва таниқли мутахассис ўз телеграм каналида фикр қолдирди.
Хусусан Алишер Никимбаев шундай ёзган: "Шифокор Аброр Пирриев футболчиларнинг қўшимча экипировкаси қандай рангда бўлиши ҳақида яхши мавзуни кўтарди. Унга ПФЛ ва кечаги ўйин назоратчиси оперативлик билан жавоб қайтарди. Улар бу ўринда ўйин қоидаларини ёдга олиб, ички кийим шортик билан бир хил рангда бўлиши эканлигига урғу қаратишган".
"Фақат шу ўринда яна бир жиҳатга эътибор қаратиш керакки, ўйин қоидаларига кўра дарвозабонлар формаси ҳам ҳакамлар ва майдондаги бошқа футболчилар формасидан фарқ қилиши талаб этилади. Агар дарвозабонда бошқа форма бўлмаса уни алмаштирмаслиги мумкин. Кечаги ўйинда эса ҳар икки жамоа дарвозабонлари, шунингдек ҳакамлар ҳам қора рангли либосларда ҳаракат қилишди. Бундан кўриниб турибдики, кечаги ўйин пайтида на "Локомотив" дарвозабони, на АГМК посбони ва на ҳакамлар бригасида қора формадан бошқаси бўлмаган".
26.03.2024 20:50 Ўқилди 1074 Элдор Шомуродов яна жароҳат олди |
19.03.2024 23:50 Ўқилди 906 Жаҳон чемпионати-2030 расмий логотипи намойиш этилди |
20.03.2024 09:50 Ўқилди 792 Goal 2005 йилдан кейин туғилган вундеркиндлар рейтингини тузди |
26.03.2024 07:25 Ўқилди 753 Бугун терма жамоамиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши мумкин |
20.03.2024 09:44 Ўқилди 717 Мухлислар Месси ўйнамаган ўйин учун пулларини қайтаришни талаб қилмоқдалар |
26.03.2024 05:22 Ўқилди 693 XXI асрда ўз ампуласида энг кўп гол урган футболчилар рамзий жамоаси (фото) |
19.03.2024 08:00 Ўқилди 597 «Атлетико»га қарши учрашувда қизил олган Хави нечта ўйинга четлатилиши маълум |
25.03.2024 10:25 Ўқилди 573 «Кимдир ўлдими?». Месси «Интер Майами»га ўтишини эшитган Дэвид Бекхэм ётган жойида йиғлаб юборган экан |
26.03.2024 09:50 Ўқилди 513 FourFourTwo. Бразилия тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди |
23.03.2024 09:50 Ўқилди 441 УЕФА «Ливерпуль» мухлисларига товон пули тўлайди. Нега? |