Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси ўз майдонида "Қўқон-1912"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Қизилқум" 5 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди. Қўқонликлар 2 очко билан охирги ўринда боришяпти. Мавсумни кетма-кет иккита дуранг билан бошлаган "Қўқон-1912" шундан сўнг кейинги икки беллашувда имкониятни бой берди.
Қўқон шаҳри жамоаси учун айниқса 3-турда АГМКдан учралган 1:7 ҳисобидаги мағлубият аламли бўлди. Чунки жамоа шундай ҳисобда ютқазиб қўйишини ҳеч ким кутмаганди. Жамоа мағлубият таъсиридами, кейинги ўйинда ҳам ўзини кўрсата олмади ва Фарғонада "Бухоро" билан кечган беллашувда яна ютқазиб қўйди.
Умуман олганда "Қўқон-1912" охирги икки ўйинда ўз дарвозасидан 10 (!) та гол ўтказиб юборди. Буни эса кўп деса бўлади. Бугунги рақиб "Қизилқум"нинг ҳужум чизиғи Навоийда жуда яхши ҳаракат қилишини инобатга олсак, меҳмонларга осон бўлмаслигини тахмин қилиш қийин эмас.
"Қизилқум"га келсак, бу жамоа ҳозирча тўртта ўйиндан фақат биттасида ғалабага эришди. Ҳамиджон Актамов шогирдлари уйда АГМКни 3:1 ҳисобида мағлуб этишди. Бу Актамовнинг таржибали мураббий Миржалол Қосимов устидан илк ғалабаси бўлганини эслатиб ўтамиз. Навоийликлар ҳозирча икки бор дуранг қайд этиб, бир марта мағлубиятга учрашган. Жамоа ўтган турда Бекободга сафар қилиб 1:4 ҳисобида енгилиб қайтди. Бу эса "Қизилқум"нинг жорий мавсумдаги илк йирик мағлубияти бўлди.
Навоийдаги охирги 5 ўйин:
2018 йил. Иккинчи босқич. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 1:0
2018 йил. Биринчи босқич. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 0:2
2017 йил. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 3:1
2016 йил. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 1:1
2015 йил. "Қизилқум" - "Қўқон-1912" 3:1
Навоийда кечган охирги бешта ўйинга қараб "Қизилқум"нинг устунлигини кўрамиз. Зеро жамоа ўз майдонидаги сўнгги бешта баҳсдан учтасида ғалаба қозонган. Бир марта дуранг ўйнаб, яна бир бор мағлуб бўлган. Умумий тўплар нисбати 8-5, "Қизилқум" фойдасига. Қўқонликлар бешта учрашувдан тўрттасида рақиб дарвозасига тўп киритишни уддалашган-у, бироқ ўтган йил охирги ўйинда гол ура олишмаган.
16.04.2024 08:50 Ўқилди 2157 Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа |
16.04.2024 08:25 Ўқилди 1842 Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум |
18.04.2024 22:00 Ўқилди 1344 "Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум |
24.04.2024 10:50 Ўқилди 1332 Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум |
16.04.2024 11:50 Ўқилди 1197 “Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа |
18.04.2024 19:00 Ўқилди 1056 УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди |
20.04.2024 09:50 Ўқилди 1023 Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум |
18.04.2024 04:00 Ўқилди 807 КЎЖЧда Европа шарафини ҳимоя қиладиган барча жамоалар номи маълум бўлди |
23.04.2024 10:25 Ўқилди 777 16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми? |
22.04.2024 07:25 Ўқилди 774 ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Барселона" 3:2 |