Ушбу мағлубиятдан кейин Роналду жамоадошлари ўз гуруҳларида биринчи ўринни қўлга киритиш имкониятидан ва турнир ярим финалида қатнашишдан маҳрум бўлишди.
Португалия терма жамоаси ўтган йили мазкур мусобақада бош совринни қўлга киритган ва амалдаги ғолиб ҳисобланади. Аммо чемпион эндиликда ўз титулини ҳимоя қила олмайди. Португаллар гуруҳдаги сўнгги учрашувни 18 ноябрь куни Хорватия термасига қарши ўтказишади.