“Кўклар” ҳужумчиси Оливье Жиру учрашувда Лондон клуби киритган 4 та голда ҳам иштирок этди. Ҳужумчи 1 та гол урган бўлса, Педронинг 2 та голига узатма берди. Шунингдек, Симон Дели автогол урган вазиятда ҳам ҳужумни Жиру бошлаб берганди.